UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  17 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  2 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Голландия. 8-тур якунлари. ПСВни тўхтатиб бўлмаяпти, "Аякс"дан 5:0 Янгиликлар

Голландия. 8-тур якунлари. ПСВни тўхтатиб бўлмаяпти, "Аякс"дан 5:0

Голландия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтди.

championat.asia ушбу тур якунларини тақдим этади.

Ушбу турда чемпионат пешқадами ПСВ ўз уйида ВВВ ВЕНЛО клубини қабул қилди. Марк ван Боммель бошчилигидаги Эйндховен клуби дастлабки 7та турда 100 фоизли натижа қайд этганди. Бу турда ҳам жамоа рақиби устидан 4:0 ҳисобида ғалабага эришиб ғалабали юришини давом эттирди. Мазкур баҳсда мексикалик Ирвинг Лосано (қуйида расмда) ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.



Европа чемпионлар лигасида сафарда "Бавария" билан дуранг ўйнаб қайтган "Аякс" эса миллий чемпионатда бу тур "АЗ Аклмаар" билан куч синашди. Амстердам клуби ўз уйида рақиби дарвозасига жавобсиз бешта гол уришга эришди - 5:0.

Жованни ван Бронхорст бошчилик қилаётган "Фейеноорд" клуби ушбу турда қимматли икки очкони йўқотди. "Виллем II" меҳмони бўлган роттердамликлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Учрашувнинг 85-дақиқасига келиб "Фейеноорд" 1:0 ҳисобида олдинда эди, бироқ шу дақиқада майдон эгалари тўп киритиб мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Россиялик мутахассис Леонид Слуцкий мураббийлик қилаётган "Витесс" ўз майдонида "Хераклес"ни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Ҳисоб 5:0 бўлиши ҳам мумкин эди, аммо сўнгги дақиқада "Витесс" вакили Бюттнер пенальтини ноаниқ амалга оширди. Ушбу учрашувда жазоирлик Уссама Дарфалу (қуйида расмда) дублга эришди.



ГОЛЛАНДИЯ ЧЕМПИОНАТИ. МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ



ГОЛЛАНДИЯ. 8-ТУР НАТИЖАЛАРИ


5 октябрь
УТРЕХТ - НАК БРЕДА 2:1
Голлар:
Густафсон, 45+5 - пенальти (1:0). Густафсон, 49 (2:0). Росхевел, 65 (2:1).

6 октябрь
АДО ДЕН ХААГ - ГРОНИНГЕН 1:0
Гол: 
Хой, 32 (1:0).

ЗВОЛЛЕ - ЭКСЕЛЬСИОР 2:0
Голлар:
  ван Дёйнен, 23 (1:0). Лам, 55 (2:0).

ПСВ - ВВВ ВЕНЛО 4:0
Голлар:
Лосано, 34 (1:0). де Йонг, 64 (2:0). Гутьеррес, 87 (3:0). Лосано, 90+1 - пенальти (4:0).

ДЕ ГРАФСХАП - ХЕРЕНВЕН 0:5
Голлар: 
Ламмерс, 25 (0:1). Ламмерс, 28 (0:2). Влап, 36 (0:3). Влап, 40 (0:4). Хорнкамп, 88 (0:5).


"Витесс" бош мураббийи Леонид Слуцкий


7 октябрь
ЭММЕН - ФОРТУНА 3:3
Голлар:
Даммерс, 37 - автогол (1:0). Ариас, 65 (2:0). Семеду, 70 (2:1). Баннинк, 73 (3:1). Стоккерс, 80 (3:2). Родригес, 90+1 (3:3).

ВИЛЛЕМ II - ФЕЙЕНООРД 1:1
Голлар: 
Бергейс, 72 - пенальти (0:1). Соль, 85 (1:1).

ВИТЕСС - ХЕРАКЛЕС 4:0
Голлар: 
Фор, 11 (1:0). Дарфалу, 42 (2:0). Дарфалу, 66 (3:0). Бюттнер, 73 - пенальти (4:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Бюттнер, 90+3 (ноаниқ).

АЯКС - АЗ АЛКМААР 5:0
Голлар:
ван де Беек, 3 (1:0). Дольберг, 48 (2:0). ван Рейн, 53 - автогол (3:0). Зийех, 61 (4:0). Тадич, 84 (5:0).



ТЎПУРАРЛАР ПОЙГАСИ


8    
Кристофер Петерсон (Хераклес)

7    
Франсиско Соль (Виллем II)
Абденассер Эл-Хаяти (АДО Ден Хааг)
Ирвинг Лосано (ПСВ)

6    
Робин ван Перси (Фейеноорд)
Люк де Йонг (ПСВ)
Клаас-Ян Хунтелар (Аякс)


"Фейеноорд" тўпурари Робин ван Перси


ГОЛЛАНДИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 9-ТУР ЖУФТЛИКЛАРИ

20 октябрь
ПСВ - ЭММЕН
УТРЕХТ - АЗ АЛКМААР
ХЕРЕНВЕН - АЯКС
ЭКСЕЛЬСИОР - ВИТЕСС

21 октябрь
ВВВ ВЕНЛО - АДО ДЕН ХААГ
ХЕРАКЛЕС - ГРОНИНГЕН
НАК БРЕДА - ВИЛЛЕМ II
ФЕЙЕНООРД - ЗВОЛЛЕ
ФОРТУНА - ДЕ ГРАФСХАП

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика