UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  4 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  43 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  4 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3

"Гоҳида олган пулларим ҳам ўзимга ёқмади" - Раҳимжон Давронов захирада қолгани, "Навбаҳор" ва кейинги режалари ҳақида Янгиликлар

"Гоҳида олган пулларим ҳам ўзимга ёқмади" - Раҳимжон Давронов захирада қолгани, "Навбаҳор" ва кейинги режалари ҳақида

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 2021 йил бошида дарвоза чизиғидаги рақобатни кучайтириш учун "Машъал"дан Раҳимжон Давронови таклиф қилганди.

Бироқ дарвозабон бу йил умуман майдонга тушгани йўқ. "Навбаҳор" дарвозасини мавсум давомида Ўткир Юсупов қўриқлади. Захирада қолиб кетган Раҳимжон Давроновнинг кейинги режалари қандай? "Навбаҳор"дан қандай хулосалар билан кетмоқда? Бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Машъал", кейинчалик "Бухоро"да ҳам асосий дарвозабон ролини бажаргансиз. "Навбаҳор"да эса биринчи рақамли посбон Ўткир Юсупов ҳисобланарди. Шундай экан мавсум бошида ўтаётганингизда бу борада иккиланиш фикри юзага келмаганмиди?

- Ассалому алейкум. Мавсум бошида ўзимда яхши вариант бўлган эди. Трансфер ҳуқуқим "Машъал"га тегишли бўлгани учун эътироз билдирмаганман. Клубга фойдам тегсин, деган мақсадда "Навбаҳор" таклифига розилик билдирдим. 

- Мавсум давомида захира ўриндиғига "михланиш"ни қандай қабул қилдингиз? Шундай футболчилар бўлади маош ва мукофот пулларини олиб захирада ўтираверади, ортиқча ўзига олмайди...

- Тўғрисини айтсам захирада ўтириш мен учун эмас. Ишонасизми шундай паллалар бўлдики, олган пулларим ҳам ёқмасди. Майдонга чиқиб тўп тепгим келарди. Пулсиз ўйнашга ҳам тайёр эдим, дея оламан. 

- Мавсумни жамоа Нўъмон Ҳасанов билан бошлади. Кейинчалик Виктор Жалилов келди. Балки аввалги мураббий қолганида бироз бўлса ҳам имконият берармиди, деган ҳаёл келмадими?

- Нўъмон Ҳасанов жуда яхши мураббий. Биринчи турдан кейиноқ олиб ташлаш фақат "Навбаҳор"да юз берса керак. Менимча Виктор Жалиловнинг ёшлари ўтиб қолди. Бундай ёшда уйда кўк чой ичиб дам олиб ўтириши керак. 

-  Бир йиллик захирада қолиш нима берди? Қандай хулосалар чиқарилди?

- Ўзим учун катта дарс олдим. Бундай ҳолат юз берганидан қайсидир маънода хурсандман. Сабр қилишни ўргандим. Ҳозирча режаларим аниқ эмас. Насиб қилса, вақт кўрсатади. Ўйнайдиган жамоага ўтишга ҳаракат қиламан. 

- "Машъал" Суперлигадан тушиб кетганига қандай муносабатда бўлдингиз?

- Очиғи ҳафа ҳам бўлдим. "Машъал" ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа. Ўйлайманки, Про лигада ўз сўзини айтади ва Суперлигага қайтади. 

- Айни пайтда футболимизда танаффус. Демак барчасини ўйлаб олиш вақти...

- Эндиликда ҳаммасини бошқатдан бошлаш ниятидаман. Бунга ақлим ва кучим етади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика