Гнабри: «Терма жамоадаги дебютимда учта гол ураман деб ўйламагандим»

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2016, 22:50
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Серж Гнабри Сан-Маринога қарши ўйинда хет-трикка эришиб (8:0) ўз фикрларини билдирди.

«Терма жамоадаги дебют ўйинимда учта гол ураман деб ўйламагандим. Бунда менга катта ёрдам беришди.

Мураббий менга шунчаки ўз ўйнимни кўрсатишимни ва футболдан завқ олишимни айтди.

Олимпиададаги иштирок шубҳасиз катта роль ўйнади. Ҳар бир голдан сўнг ишонч ортиб борди. Шундай давом этаман деб умид қиламан», – дейди Гнабри.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/dw_sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›