Гильем Балаге: «Реал» Де Хеани сотиб олиш фикридан қайтди»
24 июн 2016 12:54
Янгиликлар
Гильем Балаге: «Реал» Де Хеани сотиб олиш фикридан қайтди»
Машҳур испаниялик журналист Гильем Балаге «Реал» «Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеани харид қилиш фикридан воз кечди.
«Менимча Де Хеа билан барчаси аниқ. «Реал» бу хариддан воз кечди. Футболчи ўз клубида қолиб янги бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаб кўрмоқчи», – дейди Балаге.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўтган ёзда Де Хеани сотиб олишга яқин эди, аммо трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларида ўтиш амалга ошмай қолганди.
Фикрлар