Германия ТЖ мундиаллардаги антирекордини қайд этди

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2022, 09:10
ЖЧ-2022 гуруҳ босқич 2-турида Германия термаси 1:1 ҳисобида Испания билан дуранг ўйнади.

Ханс-Дитер Флик шогирдлари учрашув давомида тўпга 35,8 фоиз ҳисобида эгалик қилишди. Бу терма жамоанинг мазкур мусобақадаги энг ёмон кўрсаткичи ҳисобланади. Шу каби статистика 1966 йилдан бери ҳисоблаб келинади.

Испанлар билан ўйинга қадар Германия ТЖнинг бу борадаги антирекорди 1986 йил Мексикадаги ЖЧда Марокашга қарши (1:0, 39 фоиз эгалик қилган) ўйинда қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, “немис машинаси” гуруҳдаги 3-тур баҳсини 1 декабрь куни Коста-Рикага қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports