Германия терма жамоасининг етти футболчиси гриппга чалинди
03 июл 2014 15:52
Янгиликлар
Германия терма жамоасининг етти футболчиси гриппга чалинди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв жамоанинг етти футболчиси гриппга чалинганини тасдиқлади.
“Етти футболчи гриппга дучор бўлишган. Хоналарда кондиционер ишлаб турибди. Бундан ташқари, футболчилар кўп учишмоқда ва температура ўзгариб кетяпти. Футболчиларимиз Францияга қарши чорак финал баҳсигача тузалишига умид қиламан” – дейди Лёв.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Германия ўртасидаги учрашув 4 июль кунига режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Германия ўртасидаги учрашув 4 июль кунига режалаштирилган.
Фикрлар