Германия терма жамоаси илк маротаба Европа чемпионати мезбонига мағлуб бўлди
08 июл 2016 09:29
Янгиликлар
Германия терма жамоаси илк маротаба Европа чемпионати мезбонига мағлуб бўлди
Франция терма жамоаси Евро-2016 ярим финалида Германия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шундай қилиб, немислар Европа чемпионати тарихида илк бор турнир мезбонига мағлуб бўлишди. Германия бунгача турнир эгалари билан 5 та учрашув ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.
Евро-1972. Ярим финал. Бельгия - Германия 1:2
Евро-1976. Ярим финал. Югославия - Германия 2:4
Евро-1992. Ярим финал. Швеция - Германия 2:3
Евро-1996. Ярим финал. Англия - Германия 1:1 (5:6 пен.)
Евро-2008. Гуруҳ босқичи. Австрия - Германия 0:1
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар