UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  0 17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  7 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5

Геннадий Кочнев: "Ғалабани кутавериб чарчагандик" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Ғалабани кутавериб чарчагандик"

Про-лиганинг 6-тури доирасида "Андижон-SGS" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.


- Муҳим уч очко ва илк ғалабага эришдик. Натижадан мамнунман. Оғир серия бўлиб тургани учун ғалабани қўлга киритиш осон бўлмади. Биринчи бўлимда голлар уриб олдик, иккинчи бўлимда эса ёш рақибларимиз яхши ўйин кўрсатди. Уларнинг ўйини менга ёқди. Рақиблар кўплаб яхши вазиятлар яратишди, баъзида бизга омад кулиб боқди. 

- Дастлабки 30 дақиқаликда "Андижон-SGS" жамоангиздан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди.

- Рақиб ўйинни яхши бошлади. Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ҳаракат қилди ва биздан кўра тезкорроқ ўйнади. Биринчи бўлимда 3та гол уриб олганимиз яхши бўлди. Иккинчи бўлимни эса бизнинг фойдамизга деб айтмаган бўлардим. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Аммо рақиблар ўз имкониятларидан фойдалана олмади. 

- Бешинчи турга келиб илк ғалаба қўлга киритилди. Қандай хиссиётлар ўтмоқда?

- Узоқ кутилган ғалаба, илк ғалаба - демак, хиссиётлар яхши. Чарчоқ аломатлари ҳам бор. Омадсизликлар, мағлубиятлардан кейин ғалабани кутиб чарчагандик.  Бугунги ғалаба жамоанинг кайфиятини ҳам кўтаради. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика