UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  0 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  7 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9

Геннадий Кочнев: "Ғалабани кутавериб чарчагандик" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Ғалабани кутавериб чарчагандик"

Про-лиганинг 6-тури доирасида "Андижон-SGS" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.


- Муҳим уч очко ва илк ғалабага эришдик. Натижадан мамнунман. Оғир серия бўлиб тургани учун ғалабани қўлга киритиш осон бўлмади. Биринчи бўлимда голлар уриб олдик, иккинчи бўлимда эса ёш рақибларимиз яхши ўйин кўрсатди. Уларнинг ўйини менга ёқди. Рақиблар кўплаб яхши вазиятлар яратишди, баъзида бизга омад кулиб боқди. 

- Дастлабки 30 дақиқаликда "Андижон-SGS" жамоангиздан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди.

- Рақиб ўйинни яхши бошлади. Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ҳаракат қилди ва биздан кўра тезкорроқ ўйнади. Биринчи бўлимда 3та гол уриб олганимиз яхши бўлди. Иккинчи бўлимни эса бизнинг фойдамизга деб айтмаган бўлардим. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Аммо рақиблар ўз имкониятларидан фойдалана олмади. 

- Бешинчи турга келиб илк ғалаба қўлга киритилди. Қандай хиссиётлар ўтмоқда?

- Узоқ кутилган ғалаба, илк ғалаба - демак, хиссиётлар яхши. Чарчоқ аломатлари ҳам бор. Омадсизликлар, мағлубиятлардан кейин ғалабани кутиб чарчагандик.  Бугунги ғалаба жамоанинг кайфиятини ҳам кўтаради. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика