Геннадий Кочнев: "Бугун очко йўқотмадик"
21 апр 2016 21:58
Янгиликлар
Геннадий Кочнев: "Бугун очко йўқотмадик"
- Албатта "Оқ-тепа"дек рақиб билан сафарда дуранг ўйнаш яхши, шу боис, натижадан қониқдим. Аммо 0:2 ҳисобида олдинда бориб, дуранг ўйнаб қўйганингиз учун барибир ғалабани хоҳлайсиз. Бизда ҳам, мезбонларда ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун етарлича имкониятлар бўлди. Биз биринчи бўлимнинг дастлабки 25 дақиқасини жуда яхши ўтказдик. Бироқ асосий таянч ярим ҳимоячимиз жароҳат олган, унинг йўқлиги билиниб қолди. Захирадан майдонга тушган футболчи ўйинни кучайтириши лозим эди, лекин у темпга мослаша олмади. Қолаверса, жароҳат туфайли яна бир асосий ўйинчимиз Асил Бегимқулов ҳам бугун майдонга тушгани йўқ. Табиийки, уларнинг йўқлиги бугун сезилди.
Гарчи 0:2 ҳисобида олдинда борган бўлсак-да, бугун биз икки очко йўқотдик, демаган бўлардим. Ҳар ҳолда рақибимиз "Оқ-тепа". Ўтган йили олий лигага чиқишига бир баҳя қолган клуб. Таркибида олий лига ҳавосидан баҳра олган бир қатор тажрибали ўйинчилар бор жамоа. Мезбонларнинг бугунги бошланғич таркибига аҳамият берадиган бўлсангиз, икки нафар ёш ўйинчини инобатга олмаса, қолган барча футболчилар тажрибали йигитлардир. Шунинг учун бугун очко йўқотдик, деб ҳисобламаган бўлардим, - дейди Кочнев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар