Гаттузо “Женоа”дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
07 фев 2021 09:55
Янгиликлар
Гаттузо “Женоа”дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
“Ўзим футбол ўйнаганман ва ҳамма хато қилиши мумкинлигини биламан. Аммо вазиятни ўнглаш учун вақтимиз бўлмаяпти. Чунки ҳар уч кунда майдонга тушишимизга тўғри келмоқда. Дарвозамиз олдида иккита голли вазиятни яратилишига ўзимиз сабабчи бўлдик. Ёмон томони битта хатони икки марта такрорладик.
Буни баратараф этиш устида ишлашимизга тўғри келади. Бу биз машғулот олиб бормаётганимиз, балки ўйиндан ўйинга тикланиш жараёнларини ўтказишимиз билан боғлик, деб ўйлайман. Аммо фақат “Наполи” бундай ҳолатда эмас. Барча жамоалар ҳам биз каби қисқа муддат ичида ўйинлар ўтказишмоқда.
Албатта, рақамлар алдамайди: биз билан боғлиқ бундай ҳолат биринчи марта эмас. Гол уриш учун кўплаб вазиятларни яратаяпмиз, аммо улардан самарали фойдалана олмаяпмиз. Бунинг устида жиддий бош қотиришимизга тўғри келади”, дея Гаттузонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар