Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2025
"Рома" афсонаси Даниэле Де Росси Патрик Виейрани ишдан бўшатган "Женоа" бош мураббийи лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, "грифонлар" шорт-листига Раффаэле Палладино, Паоло Ваноли, Лука Готти ва Де Росси киритилган.

У 2024/25 йилги мавсум бошида атиги 4 ўйинда ишлаганидан сўнг римликлар сафидан кетган эди.

Де Росси Италия футболида кучли обрўга эга бўлган ёш, амбицияли мураббий сифатида Генуя клуби раҳбариятининг эътиборини тортмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport