

"90min" хабарига кўра, "Арсенал" хавбеки Лукас Торрейра фаолиятини "Наполи"да давом эттириши мумкин. Бунга неаполликлар бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг футболчини узоқ вақтдан буён кузатиб бориб, уни таркибга олиб келишни раҳбариятдан сўрагани сабаб бўлмоқда. Англия футболида ўрнини топа олмаётган футболчи ҳам ўз навбатида жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Ушбу мавсумда Торрейра АПЛнинг 29 ўйинида 1 гол ва 1 ассист қайд этди.



