UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  2 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

Гари Невилл: "Роналдунинг бундай ҳаракати Сульшерга қўшимча босим бўлмоқда" Янгиликлар

Гари Невилл: "Роналдунинг бундай ҳаракати Сульшерга қўшимча босим бўлмоқда"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Криштиану Роналдунинг "Эвертон" билан ўйин (1:1) натижасидан норозилиги ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен Роналду майдонни қандай тарк этганини кўрдим. Менга бу ҳолат манзур келди дея олмайман. Криштиану ўйнамаса хафа бўладими? Ҳа. Жамоаси ғалабага эриша олмаса-чи? Албатта, у бундан ранжийди. Буни шундоқ ҳам биламиз.

У майдондан чиқиб кетаркан, норози оҳангда нималарнидир гапириб кетди. У нима деганди? Роналду кимдан норози? Бунинг барчаси жамоа мураббийи манзилига аталган сўзлар дейиш мумкин.

Криштиану ўзининг бу каби ҳаракатлари шундоқ ҳам босим остида бўлган мураббийга қўшимча "бош оғриқ" бўлишини тушунади албатта. Бу ҳолатни шундай қолдириб бўлмайди, имкон қадар тезда масалани ҳал қилиш зарур.

Роналду ҳар ўйинда гол урмайди, катта эҳтимол билан барча учрашувларда майдонга ҳам туша олмайди. Бироқ ҳар сафар омадсиз беллашувдан кейин майдонни шундай тарк этадиган бўлса, Сульшерга ҳавас қилиб бўлмайди", – деди Невилл.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика