UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  7 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  1 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  37 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  22 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  17 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  423 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0

Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади" Янгиликлар

Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади"

Гари Невилл футболчилар Маркус Рэшфорд ва Алехандро Гарначо МЮдан кетиши керак деб ҳисоблайди.

"Рэшфордни сотиб юборилиши ёки бошқа клубга ижарага берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Шахсан мен Рубен Аморим бу каби муҳим қарор қабул қилса, ҳайрон қолмайман. Унинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Бу каби ҳолатларни, иқтидорли футболчилар ўзларини мунтазам равишда кўрсата олишмаса, "Манчестер Юнайтед"ни олға етаклай олишмаса, жамоадан кетишганини ўнлаб йиллар давомида гувоҳи бўляпмиз.

Агарда сэр Алекс Фергюсон узоқ йиллар давомида қилган ишини ёдга олсак… Баъзан юлдузлар билан муаммо юзага келган, у эса вазиятни ўз қўлига олиши талаб қилинарди. Норман Уайтсайд ва Пол Макграт унинг фаолияти бошида кетишган, кейин Яп Стам, Дэвид Бекхэм, Рой Кин ва Руд Ван Нистелрой. "Улар кетиши мумкин эмас" - дейилган катта футболчилар. Бу ишни у бошқаларга ёқадими ёки йўқ, барчасини ўз назоратига олиш учун қилган.

Бизни катта трансфер ойнаси кутиб турибди. Балки биз кутганчаликмасдир, лекин Гарначо ва Рэшфорд кетса, олдинга ташланган катта қадам бўлади. "Тозалаш" ишларидан кейин бир-иккита футболчи билан шартнома имзоланса ҳам ҳайрон бўлмайман. 

Балки Рубен Аморим энг буюк футболчиларга юзланиб: "Сизнинг кимлигингизнинг аҳамияти йўқ, бу ерда менинг айтганим бўлади. Мен клуб стандартларини белгилайман ва сиз ушбу талабларга жавоб бермасангиз, қанчалик иқтидорли бўлманг, трансфер нархингиз қанча бўлмасин, мухлислар бу ҳақида нима демасин, сизга қандай пул тўлашмасин – бу ердаги вақтингиз ниҳоясига етади, дейиши керакдир", – деди "Манчестер Юнайтед" собиқ сардори "The Overlap" подкастида.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика