UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 18:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" (онлайн ҳисоб)  0 17:55"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди  0 17:23Англияда ўйнаётган ўзбек – Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью!  2 17:04Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Таркибда 2 нафар ҳужумчи бор  36 16:39Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади  1 16:13Про лига. 11-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 15:502025 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтлари маълум  0 15:32U-23 Осиё Кубогида ёрқин ўйин кўрсатган Бўриев ва Ҳамралиев МТЖга чақирилди  13 15:15Четлатилган Бўриев, прожекторни ушлаётган Искандеров, "ўргимчак одам" Болтабоев — "Навбаҳор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:51Ўзбекистон аёллар кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди  0 14:35Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда  0 14:09"Интер" ҳимоячиси Евро-2024да ўйнамайди  3 13:41"Монако" "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 13:14"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи  0

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди" Янгиликлар

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди"

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт яқинлашиб келаётган Евро-2020 чорак финалида Украинага қарши ўйиндан кутаётган тахминлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, Германия билан ўйин жуда ҳаяжонли тарзда ўтди, ўйин қизиқарли бўлди, аммо учрашув якунланиши биланоқ, ечиниш хонасида футболчилар чорак финалга тайёргарлик ҳақида гаплашишди. Шунинг учун биз тезда кейинги ўйин масаласига аҳамият бера бошладик.

Ўйлашимча, психологик жиҳатдан тайёр бўлиш жуда муҳим, бизда кучли таркиб бор. "Уэмбли"да ўйнамаслигимиз биз учун фойдали бўлиши ҳам мумкин, атиги уч кун дам олиб, "Уэмбли"да Германияга қарши ўйинни такрорлаш машаққатли бўларди.

Энди бизни бошқа синов кутиб турибди. Биз стадионда инглиз ишқибозлари кам бўладиган жойга сафар қилишимиз ва яхши ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнашимиз керак. Жамоамизнинг хатти-ҳаракати, кучини намойиш эта олиши ҳамда диққат-эътиборли бўла олиши биринчи ўринда туради.

Украина ҳақида яна нимадир дейиш қийин, чунки иккала жамоа ҳам рақиб қандай қилиб турли хил схемалардан фойдаланаётганини кўрмоқда. Нимчорак финалда Украина ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнади. Украиналиклар шведлар билан яхши натижага эришди ва гуруҳ босқичида қўлланган схемани ўзгартиришлари мумкин. Шунинг учун биз барча вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Аммо асосий эътибор ўзимиз намойиш этадиган ўйинга қаратилиши керак.

Биз Украина яхши жамоа эканлигини биламиз. Шевченконинг иши менда катта таассурот қолдирди. Кузда улар Миллатлар Лигасида нохуш натижаларни қайд этди, аммо улар Еврода иштирок этишнинг уддасидан чиқишди.

Сешанба куни биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди. Энди биз ушбу нуқтадан янада юқорига чиқишни давом эттирмоқчимиз" — дейди Саутгейт.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика