UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   2 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Ғарбликлар Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. "B" гуруҳи интригалари Янгиликлар

Ғарбликлар Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. "B" гуруҳи интригалари

Сиёсий оламда АҚШ – Эрон келишмовчиклари ҳақида биласиз. Аммо бу бугун бўлиб ўтадиган "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган ўйинга қай даражада таъсир қилади?

Юқоридаги саволга бир неча соатдан сўнг жавоб олишимиз мумкин. 

Эрон – АҚШ (00:00 "Маҳалла"/Матч ТВ)

Уэльс – Англия (00:00 Спорт ТВ/Футбол 1)



Бир ҳамкасбимизнинг "Мундиал студия" эфирида таъкидлашича, ғарб давлатлари ўзаро келишган ҳолда Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. Бу фикрга унчалик қўшилмаган бўлардим. Тўгри, англияликларнинг Эрон ва АҚШ билан икки хил ўйин ўтказгани шубҳаларни уйғотиши табиий, аммо гуруҳга назар ташлайдиган бўлсак, вазият жиддий. Ҳаттоки сўнгги поғонада кетаётган Уэльс термасида ҳам имконият сақланиб қолган. 



Англия кейинги босқичда кучсизроқ рақибга рўбарў келиши учун гуруҳдаги ўрнини сақлаб қолишга интилади. Бунинг учун эса аутсайдер Уэльс термаси мағлуб қилинса бас. Қитъадошларимиз эса Америка Қўшма Штатлари билан ўйинда камида дуранг қайд этишлари лозим. Эронликлар мундиалга ғалати кайфиятда етиб келишди. Билишимизча, терма жамоа аъзолари ва раҳбарлар орасида келишмовчиликлар бор. Катта эҳтимол биргина Кейруш футболчиларга мотивация бераётган бўлса керак. Эрон ўтган тур Уэльс билан ўйинда ирода кўрсата олди. АҚШ эса юлдуз футболчилар фактори эътиборидан ўйинда фаворит сифатида қаралмоқда. 



Жамоалар бунгача икки бор тўқнаш келишган. Мундиал-98 да қитъадошларимиз 2-1 ҳисобида зафар қучишган, 2000 йилда бўлиб ўткан ўртоқлик ўйинида муроса кўчаси танланган. Учинчи тўқнашувда қайси томон ғолиб бўлишини бир неча соатдан сўнг билиб оламиз.

Сизнингча, "B" гуруҳидан қайси жамоалар кейинги босқичга йўл олишади?


Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика