Галлиани: "Айни дамда Берлускони жамоага 7 баҳо қўйди, Инзагига - 8"
01 ноя 2014 13:29
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/150011_original.jpg)
![](/upload/storage/150011_220.jpg)
Галлиани: "Айни дамда Берлускони жамоага 7 баҳо қўйди, Инзагига - 8"
«Милан» вице-президенти Адриано Галлиани клуб президенти Сильвио Берлускони жамоа ўйинидан қониқаётганини маълум қилди.
«Берлускони жамоа ва мураббийга баҳо қўйди. Айни пайтда жамоага 7 балл қўйилди, мураббийга эса — 8. Унинг бош маслаҳати - кўпроқ гол уриш. Сильвио жамоага ижобий кайфият бера олади», — дейди Галлиани Италия матбуотига.
Эслатиб ўтамиз, Италия A сериясида «Милан» 9та турдан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар