UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  22 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  4 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги Янгиликлар

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги

Теглар :  Африка кубоги
Камерундаги қитъа биринчилиги антиқа ҳолатларга бой бўлмоқда, улардан эсда қолганларни мазкур видеомиз орқали ёдга олиб ўтамиз.


1. Гамбияга қарши ўйин олдидан ташкилотчилар Мавритания (0:1) мадҳиясини топа олишмади. Улар бунга уч марта уринди, аммо охир оқибат футболчиларнинг ўзи жонли тарзда мадҳияни ижро этишларига тўғри келди.

2. Тунис – Мали (0:1) учрашувини бошқарган ҳакам яхшигина қовун туширди. У аввалига 86-дақиқада финал хуштагини чалди, кейин эса хато қилганини билиб жамоаларни майдонга қайтарди ва асосий вақт тугашига 11 секунд қолганида учрашувни яна якунлашга қарор қилди.

3. Буркина Фасо – Тунис (1:0) учрашуви олдидан ўтказилиши керак бўлган матбуот анжуманига номаълум шахс кириб, микрофон ва кабелларни йиғиштириб олиб чиқиб кетди. Кейинчалик ташкилотчилар барча қурилмаларни ижарага олгани ва пуллар вақтида тўланмагани туфайли шундай қилингани маълум бўлади.

4. Малави термаси устози мусобақа ташкилотчилари кичик даражадаги жамоаларга паст назар билан қараётгани ва уларга овқат етмай қолаётганидан шикоят қилди.

5. Камерун – Комор ороллари (2:1) учрашуви эса алоҳида мавзу:

Комор оролларида ўйин олдидан киперлар билан боғлиқ муоммолар юзага келгани туфайли дарвозага бўйи 172 см бўлган ҳимоячи турди ва у дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Шунингдек, унинг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди. Ўйин давомидаги тиқилинчда эса бир неча киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

6. Гвинея – Зимбабве (1:2) учрашувини мусобақа тарихида илк бор аёл ҳакам бошқарди ва ўйин давомида у карточкасини йўқотиб қўйди. Карточкани топишда эса футболчилардан бири унга ёрдам берди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика