UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  324 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев Янгиликлар

"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев

Осиё Чемпионлар Лигаси "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Ал Файсали" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, бунга эришдик. Албатта, осон бўлмади. Иккинчи таймнинг 20 дақиқасини ёмон ўтказдик.

Мезбонлар мухлисларини тушуниб турибман. Улар ўз севимлилари ютишини хоҳлашади. Лекин алоҳида таъкидлаш керак, "Ал Файсали" мухлислари жамоани астойдил қўллаб-қувватлаб, катта куч беришди. Улар жамоанинг асосий кучи экан. 

Бошида айтганимдек, биз фақат ғалаба учун ўйнадик. "Ал Файсали" дуранг учун ҳаракат қилди, дея олмайман. Биз ғалаба учун охиригача курашдик ва мақсадимизга етдик. Захирадан тушганлар ўйинга яхши киришиб кетишди. Бу алмаштиришлар ўйинимизни кучайтирди. 

Жамоаларимиз кейинги босқичга чиқишга қодир.

Йигитларимиз ОЧЛда ва кўплаб мухлислар олдида ўйнаш тажрибасига эга. Шунинг учун биринчи бўлимда деярли ҳаяжон сезилгани йўқ", – деди Бердиев.

"Насаф" Иордания клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ етакчиси бўлиб олди. "Аждарлар"нинг кейинги учрашуви Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши кечади. Баҳс 2 октябрь куни Қаршида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика