UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Футзалда қийин давр бошланди ёхуд "Олмалиқ"нинг муваффақиятсизлиги ҳақида Янгиликлар

Футзалда қийин давр бошланди ёхуд "Олмалиқ"нинг муваффақиятсизлиги ҳақида

Шу кунларда Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақада ярим финал беллашувлари ўтказилади. Афсуски, турнирда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" муваффақиятсиз иштирок этди. Александр Петров бошчилигидаги олмалиқликлар иккита ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлишди.

ТАЙЁРГАРЛИК

Футзал бўйича Олий лига беллашувлари 21 апрелда якунига етган эди. "Олмалиқ" июнь ойининг бошидан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнига киришди. Бу орада миллий терма жамоа кичик йиғин ўтказди ва 2-3 май кунлари Тошкентда Туркманистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказди. Ана шундан кейин футзалчиларда дам олиш учун бир ойдан сал камроқ вақт бўлди. Олмалиқликлар машғулотларни бир ярим ой давомида фақат Тошкентда олиб боришди. Унда аввалига "Ардус" аъзолари Даврон Чориев ва Даврон Абдураҳмоновлар ҳам иштирок этишди. Бироқ, якунда бу футзалчилар Вьетнамга боришмади. Лекин, бу икки йигитнинг бориши ҳам натижани ижобий қилиб қўя олмаган бўларди.

Бир ярим ой вақт футзалчилардаги жисмоний ҳолатни яхшилаб олиш учун етарли вақт. Лекин, биз буни кўрмадик. Хошиминга кетиш олдидан янгиланган таркибдаги Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказилган назорат ўйинидаёқ "Олмалиқ"да муаммолар борлиги кўзга ташланган эди. Ўша учрашувда Петров шогирдлари тажриба эвазига ғалаба қозонишган эди. "Олмалиқ"нинг иккита ўйини тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмаганини кўрсатди.



ЎЙИНЛАР

Ливан чемпиони "Банк Бейрут"га қарши ўтказилган учрашувда вакилларимиз жуда ёмон ўйнашди. Ўйинчилар жуда секин ҳаракат қилишди, рақиб босим ўтказганда эса шошиб қолаверишди. Футзалчиларимиз халқаро мусобақаларда биринчи ўйинни доимо ёмон ўтказишади. Бу нарса ҳатто терма жамоамизга ҳам тегишли. Лекин, бу сафар иккинчи ўйин ҳам "Олмалиқ"нинг аҳволи чатоқ эканлигини кўрсатди. Ливанликларга қарши ўйинда жамоа сардори ва ҳимоядаги асосий кучи Константин Свиридов икки маротаба Драган Томич билан курашда мағлуб бўлди ва ҳар икки ҳолат гол билан якунланди. Футзалчиларимиз ҳудди уйқудан эндигина тургандек тўп тепишди. Бир йил олдин деярли шу ўйинчилардан иборат Ливаннинг бошқа бир клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашни уддалаган "Олмалиқ" чорак финалга чиққан эди. Бу сафар эса йирик ҳисобдаги мағлубият - 3:8.

Таиланд чемпиони "Чонбури Блювейв" "Олмалиқ"қа қарши ўйинни фаол тарзда бошлади ва 40 сония ўтиб гол урди. Ўша вазиятда Клим Тюгаев Дилшод Ирсалиевга тўп узатди. Ирсалиев эса тўпни олдириб қўйди ва якунда гол. Ана шу тезкор голдан кейин таиландликлар жуда ҳотиржам ҳаракат қила бошлашди. Асосий иккита тўртлик кўпроқ дам олиб ўйнай бошлади. Аммо, шунга қарамай улар ҳужумларни жуда осон, тез ва сифатли уюштириб туришди. "Олмалиқ" футзалчилари эса бир амаллаб рақиб дарвозасигача боргандан кейин якуний пасларни ноаниқ бераверишди. "Чонбури" бош мураббийи куч тежаб ўйнашни бошлаб юборди. Иккинчи бўлимда эса умуман энг кам ўйнайдиган ўйинчилар туширилди. Ана шу ҳолатда Петров шогирдлари бер неча бор хавфли вазиятлар ярата олишди ва гол уришга ҳам яқин келишди. Ўйин тизгини рақиб томонга салгина ўтганини сезган Ракҳол Саинетгам майдонга яна асосий футзалчиларини ташлади. Субҳавут етакчилигидаги йигитлар эса олмалиқликлар дарвозасига 4та гол уришди ва якуний ҳисобни ўрнатишди - 5:0.

Нега янги номлар йўқ?

Ҳар бир мусобақада янги номлар бўлиши табиий ҳол. Нима учундир бу нарса биз учун эмасдек. Эрон, Япония, Таиланд, ҳатто Ироқ клубларида янги номлар бор. Ўтган йили Япониянинг "Нагоя Оушенс" жамоаси чемпион бўлган бўлса, бу йил "кунчиқар юрт"дан "Шрикер Осака" иштирок этди. Эътибор беринг, ўтган йилги япон клуби таркибидан бу йилги япон клубида бирорта ҳам футзалчи йўқ. Лекин, "Шрикер Осака" мусобақада муносиб иштирок этди. Кеча улар "Чонбури"ни иккинчи бўлимда шошириб қўйишди. Ҳисобни 2:3га қисқартиришганидан кейин таиландликлар бироз "типирчилаб" қолишди. Японлар умуман бошқа ўйинчилар билан мусобақанинг асосий иккита фаворитидан бирига етарлича қаршилик кўрсата олишди. Эронда эса ҳамиша янги номлар чиқиб келаверади. Ҳар бир янги ном ўз услуби ва кучини кўрсатиб чиқади катта саҳнага. "Чонбури" таркибида "Олмалиқ"қа гол урган Ронначаи Жунгвонсук шу йилнинг 16-26 май кунлари Таиландда ўтган U-20 Осиё чемпионати 3-ўрин учун баҳсида Ўзбекистон ёшлари дарвозасига ҳам тўп киритган эди. Кўриб турганингиздек, рақибларда янги номлар бор.

"Олмалиқ" мана 3 йилдан бери мамлакат чемпионлигини ҳеч кимга бермаяпти. Лекин, шу вақт мобайнида клубда фақат Сирожиддин Маҳмудов янги ном бўлиб чиқди. У ҳам таниқли футзалчи эмас, шунчаки янги футзалчи сифатида танилди холос. Қолганлар эса олдиндан бор бўлган ва ўз номига эга футзалчилар. Бу нарса клуб келажагига нима беради? Эртага раҳбарият пул ажратишни тўхтатса ёки камайтирса футзалчилар ҳам кетади. Бу ҳолат доим рўй бериб келган. Бир пайтлар "Бунёдкор", кейин "Локомотив", мана энди "Олмалиқ" билан. Пул ажратилаётган вақтда энг кучлилар олиб келинади, пул йўқ бўлгач эса деярли ҳамма бошқа клубга кетади.

"Олмалиқ" ёши катта футзалчилардан иборат эди ва бу нарса ўз сўзини айтди. Халқаро ўйинларда тинмай югуриш талаб этилади, секин ҳаракатлар қимматга тушади. Александр Петров кейинги йил ёшартирилган таркиб билан боришини айтди. Лекин, ўша ёш футзалчилар қаердан олинади? "Дўстлик-AIN", "Нафис" каби клублардаги нисбатан ёш ўйинчилар олиб келинадими "Олмалиқ"қа? Кутамиз.

Хосе Мария Пазос Мендез кетгач, футзалимизда қийин давр бошланди. Авлодлар алмашинуви рўй берадиган пайт келди, бу энг мураккаб давр ҳисобланади. Ана шундай вазиятда испаниялик мутахассис бизга жуда зарур эди. Лекин, энди маҳаллий мутахассислар билан ўтиш даврини бошдан кечирамиз.


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика