UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  1 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  15 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  16 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Футзалда нима гап? Янгиликлар

Футзалда нима гап?

Шу йилнинг кузида Литвада футзал бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Маълумки, ўтган йил футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши ҳамда бу мусобақа ЖЧга йўлланма бериши лозим эди. Бироқ коронавирус туфайли Туркманистон мусобақага мезбонлик қилишдан бош тортди. Сўнгра Қувайтга берилди ва Қувайтда ҳам вирус сабаб ўтказилмай қолди. 

Кейинчалик ОФК бу йилги мусобақани ўтказмасликка қарор қилди ва терма жамоаларнинг рейтингда тутган ўрнига қараб жаҳон чемпионатига боришини аниқлаб олишга киришди. Маълумки, ФИФА ОФК учун 5та йўлланма ажратган ва ҳозирда мундиалда иштирок этадиган Осиёнинг 3 терма жамоаси аниқ: Эрон, Япония ва Ўзбекистон. Яна иккита жамоа плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. 

Плей-офф босқичида Ироқ - Таиланд ва Вьетнам - Ливан терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Дастлабки баҳслар 20 май, жавоб учрашувлари 25 майга белгиланган. Ушбу иккита жуфтликда ўзини кўрсатган икки жамоа ҳам жаҳон чемпионатига йўл олади. 


Нечта иштирокчи маълум? 

Литвадаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь санасида ўтказилади. Мусобақа Литванинг учта - Вильнюс, Каунас ҳамда Клайпеда шаҳарларида бўлиб ўтади. Футзал бўйича жаҳон чемпионатида 24та терма жамоа қатнашади. Жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади. Ҳозирча 18 жамоа маълум бўлган: 

Япония

Эрон

Ўзбекистон

Ангола

Миср

Марокаш

Аргентина (амалдаги чемпион)

Бразилия

Парагвай

Венесуэла

Соломон ороллари

Литва (мезбон)

Қозоғистон

Португалия

Россия

Испания

Чехия

Сербия

P.S. Яна 6та жамоа саралаш ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика