UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Футзал. Хосе Мария Мендез: "Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз" Янгиликлар

Футзал. Хосе Мария Мендез: "Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз"

12-13 март кунлари Ўзбекистон U-20 ва Қирғизистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ана шу ўйинлардан кейин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйинда йигитлар нима учун ўйинни бу қадар ёмон бошлашгани бизни ҳам қизиқтирмоқда. Бу иккита ўйиндан чиқарадиган хулоса шуки, бизга ҳали анча бор. Май ойида ўтадиган Осиё чемпионатида биз фаворит бўлмаймиз. Унда жуда ҳам қийналамиз. Кўпгина давлатларни биздан устун жиҳати улар ёшлик (6-7 ёш)дан футзал билан шуғулланади. Бизда эса бу нарса йўқ, аксинча, катта футболдан кейин мини футболга ўтилади. Футзал бўйича мактаблар ёки коллежлар ўртасида доимий турнирлар йўқ.

Бу ўйинлар ўз устимизда жуда кўп ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Тажриба ва ўйинга тайёргарлик етишмаслигидан кўп хатолар қилаяпмиз. Гол уришга жуда қийналаяпмиз. Вазиятлар яратаяпмиз, лекин уларни голга айлантира олмаяпмиз. Камига, рақибларимиз бизга жуда ҳам осон гол уришмоқда. Сабаби, бизда ҳимоя катта муаммо. Кейинги ҳафталарда бир нечта ҳимоячи топишимиз керак. Айни пайтда таркибимизда ҳақиқий ҳимоячи йўқ. Шунингдек, чизиқлар бўйича баланс ҳам йўқ. Фикрим янада тушунарли бўлиши учун бизга Константин Свиридов, Нодир Элибоев, Жавлон Аноровга ўхшаган ҳимоячилар кераклиги айтмоқчиман. Ҳозир Илҳом Ҳамроев ва Меҳрож Худойбердиевни ҳимоячи сифатида ўйнатаяпмиз, аслида эса улар ҳимоячи эмас. Бизда бошқа вариантлар бўлмагани учун бу икки ўйинчини ҳимояга қўймоқдамиз. Агар, ортда бизга ёрдам бера оладиган ҳимоячилар топсак, жамоа анча кучаяди. Ҳозирги таркибда қанот ўйинчилари ва ҳужумчилар кўп, лекин ҳимоячи йўқ.

Позитив жиҳатлар ҳам бор, голли вазиятларни кўп яратдик, стандарт вазиятларни яхши ижро этдик. Лекин, барибир самарадорлик бўлиши шарт. Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз.

Йигитларда жисмоний тайёргарлик яхши эмас. Мусобақага ўйинчиларни саралаш жараёнини тугатганимиздан кейин уларнинг жисмоний ҳолати устида ишлаймиз", - деди Хосе Мария Мендез.



Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика