UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  1 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  15 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  19 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5

Футзал: Терма жамоа «Tashkent Cup-2014» турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда Янгиликлар

Футзал: Терма жамоа «Tashkent Cup-2014» турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси декабрь ойи бошида Тошкентда бўлиб ўтадиган «Tashkent Cup-2014» халқаро турнирига тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлади.
Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоа 19 ноябрь куни Тошкентда йиғинга киришди ва турнир стартигача машғулотлар ўтказади. Эслатиб ўтамиз, «Tashkent Cup-2014» халқаро турнири 1-3 декабрь кунлари Тошкентдаги Ўзбекистон спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда, Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари, Беларусь, Қозоғистон ва Озарбайжон терма жамоалари иштирок этишади.

Маълумот ўрнида, Тошкентдаги йиғинга Баҳодир Аҳмедов жами 16 нафар ўйинчини таклиф этган. Улардан 14 нафари эса турнирда иштирок этувчи якуний рўйхатга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бунгача 12-15 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказган ва БАА терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эди. БААга қарши ўтказилган иккала учрашув ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланган - 3:1 ва 3:0.

Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинида иштирок этаётган ўйинчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (Олмалиқ), Акмал Хазратқулов (Дустлик-AIN)
Майдондаги ўйинчилар: Шухрат Тожибоев (Гансу Масс, Хитой), Жавлон Аноров (Олмалиқ), Константин Свиридов (Олмалиқ), Элдор Хошимов (Ардус), Тимур Садиров (Ардус), Даврон Чориев (Ардус), Даврон Абдураҳмонов (Ардус), Сарвар Шоахмедов (Локомотив), Алан Аминов (Ардус), Дилшод Рахматов (Гансу Масс, Хитой), Фарход Абдумавлонов (ЦСКА, Қозоғистон), Дилшод Ирсалиев (Ардус), Андрей Шлема (Олмалиқ), Артур Юнусов (Ардус).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика