UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Футзал. "Севинч" - 12 карра Ўзбекистон чемпиони! Янгиликлар

Футзал. "Севинч" - 12 карра Ўзбекистон чемпиони!

Теглар :  Севинч
Бугун аёллар ўртасида мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.

Мазкур мусобақада "Севинч" жамоаси 12-марта иштирок этди ва ўз тарихидаги 12-чемпионликни расмийлаштирди. Жамоамиз мини футбол бўйича юртимизда тенги йўқ жамоа эканлигини яна бир марта исбот қилди.

“Севинч” жамоамиз бугун мазкур чемпионатнинг сўнгги учрашувини Тошкентнинг “СМРИ” жамоасига қарши ўтказди ва 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, жамоамиз мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионатидаги барча учрашувларда тўлиқ натижа кўрсатиб, ҳаммасида ғалаба қозонди.

Мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионати, 2-босқич, 3-тур

“СМРИ” (Тошкент) – “Севинч” (Қарши) 1:8

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 27.03.2016 йил.

Ҳакамлар: 
Кристина Середа (Тошкент), Нигора Мухамадиева (Термиз), Дилфўза Рўзиева (Қарши), Зилола Раҳматова (Қарши)

Голлар: Феруза Турдибоева, 2′-0:1, 32′-0:6, Саида Хандамова, 24′-0:2, Танзиля Зарбиева, 30′-0:3, Ильвина Аблякимова, 31′-0:4, 32′-0:5, Шодия Тошева, 34′-1:7, Шахзода Жамолова, 38′-1:8

“СМРИ”: 1.Динора Абдирасулова, 16.Алина Демьяненко, 3.Дилрабо Асадова, 10.Гулнора Аъзамова, 11.Дарина Федосенко, 12.Лайло Шодиева, 15.Мадина Турсунова.

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 7.Феруза Турдибоева, 10.Зебо Жўраева(с), 4.Саида Хандамова, 11.Шахзода Жамолова, 18.Камола Рисқиева, 17.Танзиля Зарбиева, 77.Шодия Тошева, 25.Илвина Аблякимова, 16.Матлуба Абдирасулова.

Огоҳлантиришлар: Дилрабо Асадова 29  -  Шахзода Жамолова 15, Ильвина Аблякимова 25



Бугунги учрашувларнинг  ҳаммаси ниҳоясига етди. Мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионатидаги ғолиблар ҳам маълум бўлди,  ўринлар қўйидагича тақсимланди.

1-ўрин “Севинч” (Қарши) жамоаси
2-ўрин “Андижанка” (Андижон) жамоаси
3-ўрин “Тўмарис” (Хоразм вил.Янигбозор ш.) жамоаси

Бугун шунингдек чемпионат ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда “Севинч” жамоасига олтин медаллар ва диплом, “Андижанка” жамоасига кумуш медаллар ва диплом, “Тўмарис” жамоасига бронза медаллари ва диплом тпширилди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон аёллар футболи Ассосациясининг бир гуруҳ расмийлари ҳозир бўлишди. Шунингдек ғолибларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, таниқли футбол шарҳловчиси, бу йил муборак 80 ёшини нишонлаган Ахбор Имомхўжаев ўзи ҳақида яқинда Ҳ.Мусурмонова муаллифлигида нашрдан чиққан “Ўзимизнинг Абор ака” номли китобини дастхатлари билан эсдалик учун барча ғолибларга топширдилар.

Шундай қилиб, “Севинч” жамоамиз ўз тарихида мини футбол бўйича 12-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди!

Ушбу тақдирлаш маросимидан олинган фотосуратлар жамланмасини сайтимиз орқали кейинроқ эълон қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика