Футзал. Пулпис жамоасидан ғалаба, Эрондан 14:0
02 фев 2018 21:47
Янгиликлар
Футзал. Пулпис жамоасидан ғалаба, Эрондан 14:0
Бугун иккита гуруҳда 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Хосе Мария Мендез (Пулпис) бошчилигидаги Таиланд илк турда Иорданияни 5:1 ҳисобида таслим қилди. Ушбу гуруҳдан ўрин олган Қирғизистон - Ливан учрашувида дуранг қайд этилди - 2:2.
Осиёнинг амалдаги чемпиони Эрон эса Мьянма дарвозасига жавобсиз 14та гол урди. Ироқ ва Хитой ўртасидаги баҳсда араблар 4:2 ҳисобида зафар қучишди.
Эртага мусобақанинг 2-тур баҳслари старт олади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан ўйнайди.

"C" гуруҳи
Ироқ - Хитой 4:2
Голлар: Жабар 23, 28, Даҳел 39 пенальти, Ҳамид 40 - Гу Хаитао 6, Зао Лианг 11
Эрон - Мьянма 14:0
Голлар: Ҳассанзода 1, 4, 8, 39, Жавид 1, 8, 22, 31, Тойиби 6, 8, 15, Алиғадр 7, Аҳмад Аббоси 35, Оладғобад 37.

"D" гуруҳи
Қирғизистон - Ливан 2:2
Голлар: Алимов 16, Иманбеков 34 - Эл Дин 21, 28
Таиланд - Иордания 5:1
Голлар: Апиват 6, 18, Жирават 9 пенальти, Жетсада 32, Критсада 35 - Абу Шаиха 20
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар