Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди
07 июл 2017 13:10
Янгиликлар
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди
Кеча терма жамоага Баҳодир Аҳмедов бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Аҳмедов йиғинга жами 21 нафар футзалчини таклиф қилган.
Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилганлар:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Шавкат Ибрагимов, Акмал Хазратқулов, Азиз Хушбоқов.
Ўйинчилар: Феруз Фахриддинов, Алишер Ибрагимов, Ойбек Полвонов, Даврон Чориев, Ахрор Умаржонов, Тимур Бердиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Хамроев, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов, Тимур Садиров, Даврон Валижонов, Акбар Усмонов, Ислом Битураев, Ихтиёр Ропиев, Хушнур Эркинов.
Терма жамоа йиғинни 30 июлга қадар давом эттиради. Машғулотлар душанбадан жумагача соат 12:00да, "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистонда Ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар