UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  2 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  1 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  6 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7

Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ўзбекистон — Бразилия 2:9

Голлар: Артур Гильерме (8), Аббос Элмуродов (12), Марсель Маркес (14), Леандро Лино (16), Диего Суффо (17), Ҳусниддин Нишонов (20), Марсель Маркес (20), Марсель Маркес (32), Марсель Маркес (33), Жоау Виктор (36), Леандро Лино (40)

Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 5. Фазлиддин Ботиров, 6. Илҳом Ҳамроев, 11. Аброр Аҳмедзянов.

Захира: 1. Суннат Анваров, 2. Музаффар Аҳаджонов, 3. Машраб Одилов, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов, 10. Акбар Усмонов, 13. Меҳрож Худойбердиев, 14. Самариддин Беркинов.

Бразилия: 3. Виллиан Фелипе Дорн, 4. Марлон Оливейра Араужо, 6. Марсель де Мендонка Маркес, 7. Диего Энрике Суффо, 10. Жан-Пьер Гизель Коста.

Захира: 1. Тьяго Мендес Роча, 2. Ронкальо Диего, 5. Жоау Виктор Алвес Сена, 8. Марсеньио Рибейру да Силва, 9. Леандро Лино Дос Сантос, 11. Карлос Вагнер Гуларте Фильо, 12. Артур Гильерме Де Соуза Фортунато, 13. Рафаэль Дос Сантос, 14. Фелипе Валерио Пасчоаль.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

40. Гол! Леандро Лино ҳисобни янада йириклаштирди.

40. Хавфли вазият! Бразилияликлар бўш қолган рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

38. Зарба! Мезбонларнинг уриниши бартараф этилди, бурчак зарбаси.

Тайм-аут.

36. Сариқ карточка. Меҳрож Худойбердиев ва Фелипе Валерио огоҳлантирилди.

36. ГОЛ! Жоау Виктор майдон марказида бир рақибини алдаб ўтиб, чап оёқда рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

34. Элбек Тўлқиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

34. Зарба! Нишоновнинг посбони билан бирга-бир вазиятда йўллаган зарбасини Виллиан Фелипе оёқлари билан қайтарди.

33. ГОЛ! Марсель Маркес супергол эвазига "покер" қайд этди.

Тайм-аут.


32. ГОЛ! Марсель Маркес комбинацион ҳужумни маромига етказиб қўйди.

31. Зарба! Мезбонлар томонидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

30. Зарба! Жаримадан йўлланган зарбани Элмуродов қайтарди.

28. Зарба! Ўзбекистонлик футзалчининг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасини яқин масофада турган Виллиан Фелипе қайтарди.

27. Леандро Лино бир нечта рақибидан ўтиб кетиш чоғида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

26. Фоль. Бразилия зарарига.

24. Зарба! Ҳамроевнинг зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо ноаниқ.

23. Зарба! Гизель Коста бир нечта рақиб футзалчилари орасидан ёриб ўтган ҳолда ноаниқ зарба йўллади.

22. Зарба! Гизель Коста рақиб посбони билан бирга-бир вазиятни тўпни ўзига ўнглай олмади.

21. Иккинчи бўлим бошланди.


Тайм якунланди.

20. Сариқ карточка. Диего Энрике Суффо огоҳлантирилди.

20. ГОЛ!  Марсель Маркес кейинги ҳужумда яна ҳисобдаги фарқни оширди.

20. ГОООООЛЛЛ!!! Рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйган Ҳусниддин Нишонов чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди!


19. Фоль. Ўзбекистон зарарига.

19. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбани Элмуродов қайтарди.

Тайм-аут.

17. ГОЛ! Диего Энрике Суффо кучли зарба билан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

17. Зарба! Леандро Линонинг зарбасини Элмуродов қайтарди.

16. Зарба! Нишоновнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

16. Фоль. Бразилия зарарига.

16. ГОЛ! Леандро Лино рақибнинг олдинга чиқиб кетганлигидан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди.

15. Зарба! Бразилияликларнинг бўш қолган дарвоза томон тепган тўпини Ропиев қайтарди.

15. Зарба! Элмуродовнинг зарбасини Фелипе Дорн қайтарди.

15. Зарба! Нишоновнинг ўнг қанотдан пастки бурчакка йўлланган зарбасини Фелипе Дорн қайтарди.

14. ГОЛ! Марсель Маркес ўнг қанотда бир рақибни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди.

Тайм-айт.

13. Зарба! Диего Энрикенинг зарбасини Элмуродов қайтарди.

13. Зарба! Марлон Оливейранинг зарбаси ноаниқ чиқди.

12. ГОООООЛЛЛ!!! Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Аббос Элмуродов узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!


11. Зарба! Ропиевнинг уриниши хавфли чиқди, аммо тўп дарвозага кирмади.

10. Зарба! Ропиевнинг хавфли зарбасини Виллиан Фелипе қайтарди.

10. Зарба! Фелипе Валерионинг зарбаси Ҳамроевга тегиб қайтди.

9. Зарба! Элмуродовнинг дарвозадан дарвозага йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди.

8. ГОЛ! Артур Гильерме бурчакдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага киритди.


7. Зарба! Аҳмедзяновнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини бразилиялик дарвозабон қайтарди.

7. Зарба! Карлос Вагнер рақиб дарвозабони устидан тўпни ошириб қўйишга ҳаракат қилди, ноаниқ.

6. Зарба! Нишоновнинг майдон марказидан йўллаган зарбаси кучли чиқди, аммо бироз ноаниқ кўриниш олди. 

6. Зарба! Аброр Аҳмедзяновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

6. Зарба! Марсеньионинг ўнг қанотдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

5. Зарба! Суффонинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

5. Фоль. Ўзбекистон зарарига.

4. Аҳаджоновнинг рақибнинг хавфли ҳуужумини бартараф этди.

2. Зарба! Марселнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ҳимоячи ўзбекистонлик ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Зарба! Меҳмонларнинг марказдан йўллаган хавфли зарбасини Элмуродов қайтарди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон футзалчилари кўк, Бразилия ўйинчилари сариқ-оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув "Foreign languages" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика