UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Баҳодир Аҳмедов: "Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш"

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун 31 январь куни “В” гуруҳидаги терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ҳусайн Шодиев (Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи): Терма жамоа Осиё чемпионатига тайёргарликни 10 январь куни бошлади. Йиғин давомида Қозоғистонга сафар уюштириб, “Қайрат” клуби ва Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Асосий эътибор Японияга қарши дастлабки ўйинга қаратилган. Жамоада ҳеч қандай босим йўқ. Ўтган йили Тайланддаги U-20 Осиё чемпионатида Япония ёшлари билан 5:5 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Умид қиламанки, мазкур натижа йигитларимга ишонч келтиради. Ушбу турнирга U-20 Осиё чемпионатида қатнашган 7 нафар футзалчини олиб келганмиз.


Бруно Гарсия (Япония терма жамоаси бош мураббийи): Япония терма жамоаси бир ҳафта давомида ўқув-машғулотлар ўтказди. Йиғин давомида Жаҳон чемпиони саналган Аргентина футзал терма жамоаси билан ўйнадик. Ушбу ўйин тайёргарлик жараёнимизга ижобий таъсир кўрсата олди, деб айта оламан. Осиё чемпионатида ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш керак бўлади.


Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): Эронда бўлиб ўтган саралаш баҳсларидан кейин Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказдик. Тайёргарлик жараёни яхши кечди, таркибимизда ёшлар кўп. Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш. Биринчи ўйин Жанубий Кореяга қарши бўлади. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда, дастлабки баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

Ли Санг Жин (Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи): Гуруҳдаги барча рақиблар кучли эканини яхши биламан. Аммо ҳар қандай спорт турида аутсайдер ҳисобланган жамоа кучлиларни юта олиши кўп кузатилади. Биз ҳам кучлиларни ютишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон билан 2014 йили юзма-юз келиб, мағлубиятга учраганмиз. Ўшанда мен бош мураббий ёрдамчиси бўлганман. Бу сафар яхши натижа кўрсатишга умид қиламан.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика