UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13ФИФА президенти табрик йўллади  0 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  9 07:22Бугун ФИНАЛ  10 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  15 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  10 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5

Футзал. Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди Янгиликлар

Футзал. Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди

Футзал янги мавсуми стартига саноқли кунлар қолди.

Аввал хабар берилганидек, 30 август куни “Юнусобод спорт мажмуаси” АГМК ва “Жиззах Кентекс” ўртасидаги Суперкубок учрашувига мезбонлик қилади. 

ЎзПФЛ мавсумий режа ишлаб чиқишдан олдин футзал термаси устози Баҳодир Аҳмедов режалари билан қизиққанди. Маълумки, 27 сентябрь куни Кувайтда Осиё чемпионати старт олади. Шундан келиб чиқиб, сентябрь ойида ички чемпионатнинг фақатгина 1 та тур учрашувини ўтказиш учун имконият бор. Қолган вақт давомида асосий футзалчилар терма жамоа ихтиёрида бўлади. 

Режага кўра, 4-9 сентябрь кунлари чемпионатнинг илк тур учрашувлари Жиззахда бўлиб ўтади. Мос равишда кейинги турлар 18-23 октябрь (Хоразм), 13-18 ноябрь (Тошкент), 1-4 декабрь (Фарғона), 22-25 декабрь (Олмалиқ) кетма-кетлигида ўтади. Бунга қадар ЎзПФЛ бошқа эҳтимолий мезбон шаҳарлардаги залларни ўрганади. Улар талабга жавоб берса, 2023 йилдан бошлаб Қарши, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ҳам футзал чемпионатини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади. 

Олий лиганинг 2022/23 йилги мавсумига эртага — 20 август куни қуръа ташланади. Жараён 11:00 дан бошлаб саҳифаларимиз орқали жонли эфирга узатилади. 

Футзал чемпионатининг янги мавсумида ҳам 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Булар: “Жиззах Кентекс”, АГМК, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Металлург”, “Максам Чирчиқ”, “Нефтчи”, “Навбаҳор”, BMB, “Oil star”.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика