UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Европа лигаси. "Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратмоқда (онлайн ҳисоб)  43 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

Футзал. ОЧ чорак финалидан олдин матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

Футзал. ОЧ чорак финалидан олдин матбуот анжумани ўтказилди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнамга қарши баҳс олиб бориши ҳақида хабар берилганди.

Бугун, 7 февраль куни 1/4 финал беллашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов бўлажак беллашув олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Аввало, чорак финалга қадар етиб келган жамоаларни табриклайман. Вьетнам шаклланган жамоага эга эканини, яхши ўйнашини биламан. Бўлажак рақиб билан Туркманистонда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида баҳслашганмиз. Ўшанда ҳам чорак финалда рўбаро келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

Эртанги ўйинга аъло даражада тайёрланиб, майдонда бор кучимизни берамиз. Йиллар давомида тўпланган тажриба бизга кўмак беради. Бироқ, олдинги ўйинлар тарихда қолди, ҳозир янги ўйинлар ҳақида ўйлаш керак”, – деди Баҳодир Аҳмедов.


Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Мигель Родриго ҳам Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Жамоа 2010 йилдан буён совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Рақибнинг йиллар давомида тўплаган ушбу тажрибаси уларга устунлик беради. Биз ҳимояни мустаҳкам ушлашимиз лозим. Бўлажак ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди”, – деди Мигель Родриго.


Эслатиб ўтамиз, эртага бўлиб ўтадиган Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 16:00да старт олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика