UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  3 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  4 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  9 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  6 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол" Янгиликлар

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол"

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

ЖЧ-2000

Мини футбол бўйича тўртинчи Жаҳон чемпионати 2000 йили Гватемалада ўтказилди. 18 ноябрдан 3 декабрга қадар давом этган мундиал тарихда ўзига ҳос бурилиш ясади. Сабаби, мухлислар янги чемпионни кўришга муваффақ бўлдилар. Бразилиянинг гегемонлигига Испания чек қўя олди. "Қизил фурия" 4 йил олдин финалда учралган мағлубият учун финалда ўч олишди ва тарихий натижани қайд этишди. Россия бу сафар бронза учун ўйинда имкониятни бой берди, Португалия русларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу мусобақани умумий ҳисобда 94179 нафар мухлис бевосита ареналардан кузатиб борди.

Ушбу мундиалда ҳам 4 йил аввалгисида бўлгани каби бразилиялик Маноэль Тобиас энг яхши тўпурарликни ҳам, энг яхши ўйинчи номини ҳам ўзиники қилади. Шунингдек, бугунги кундаги футзал юлдузи Фалкао ҳам айнан Гватемалада Жаҳон чемпионатларидаги дебютини нишонлаган.



ЖЧ-2000, Финал
03.12.2000, "Domo Polideportivo" спорт саройи
Бош ҳакам: Новак Иван (Хорватия)
Мухлислар: 7568

Испания - Бразилия 4:3
Голлар:
Даниэль 2 (пен.), Хави Санчес 20, Хави Родригес 36, 39 - Андерсон 18, Мануэль Тобиас 30, Вандер Кариока 35

Испания: Жесус, Жулио, Санти, Адева, Орол, Хави Санчес, Хави Родригес, Пауло Роберто, Рикер, Даниэль.

Бразилия: Лавозиер, Андерсон, Андре, Маноэль Тобиас, Фининьо, Шумахер, Индио, Ленисио, Фалкао, Вандер Кариока.

Огоҳлантиришлар: Санти 16, Орол 26 - Ленисио 2, Андерсон 18, Индио 28



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2000
Ўтказилган жойи:
Гватемала
Ўтказилган шаҳарлар: 1 (Гватемала сити)
Ўтказилган санаси: 18 ноябрь - 3 декабрь, 2000 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 94179 (ҳар ўйинга 2354)
Урилган голлар: 302 (ҳар ўйинга 7.55та гол)
Тўпурар: Маноэл Тобиас (Бразилия, 19та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Бразилия
Учинчи ўрин - Португалия
Тўртинчи ўрин - Россия


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика