UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  4 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Футзал: Миллий терма жамоани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

Футзал: Миллий терма жамоани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Футзал бўйича XIII Осиё чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 20 май куни Ўзбекистон Футзал Уюшмаси томонидан пул мукофотлари билан тақдирланишди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида ўтказилган тақдирлаш маросимида ЎФУ президенти Фазлиддин Сирожиддинов, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ЎФУ биринчи вице-президенти Мухтор Ҳошимов, ЎФУ вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ҳамда ЎФФ Фахрийлар Кенгаши раиси Наримон Жалолов иштирок этишди.

Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига мурожаат қилган ЎФУ президенти Фазлиддин Сирожиддинов  шундай деди: “Биринчи навбатда, барчангизга чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сиз Осиё чемпионати каби нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қила олдингиз. Умид қиламанки, кейинги Осиё чемпионатида ҳам сиз совриндорлар қаторидан жой олиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритасизлар”.

Футзални ривожлантириш, ҳамда футзал бўйича миллий терма жамоа обрўсини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Футзал Уюшмаси бундан буён терма жамоа аъзоларига ойлик маош тўлайдиган бўлди.

“Биз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Футзал Уюшмаси раҳбарияти билан келишиб олиб, сизларга, яъни терма жамоа аъзоларига ойлик маошларини таъсиш этишга қарор қилдик. Эндиликда, миллий терма жамоа аъзолари ҳар ой Ўзбекистон Футзал Уюшмаси томондан ойлик маошларини олади, бу эса, терма жамоада ўйнаш иштиёқини янада оширади”, - деб таъкидлади Фазлиддин Сирожиддинов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика