UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   10 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  16 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  3 22:20Ўзбекистон кубоги. Сўнгги бор финалда қачон водий дербиси бўлган?  14 21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  12 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   13 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  8 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  9 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   8 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0

Футзал. МФК "Қайрат" "Астана-Қайрат"га айланди Янгиликлар

Футзал. МФК "Қайрат" "Астана-Қайрат"га айланди

2014 йил 29 декабр куни "Самрук-Казин" биносида "Қайрат" футзал клубининг "Астана" Президент профессионал спорт клубига кириши муносабати билан матбуот-анжумани ўтказилди.
"ППСК "Астана" бош директори Владимир Смирнов:
"Астана-Қайрат" футзал клубининг яратилишига "Астана" Президент профессионал спорт клуби" ( "Астана" ППСК) ва Алматанинг "Қайрат" футзал клуби ҳамкорлиги ва 2013 йил 19 ноябрда ўтказилган Меморандум сабаб бўлди. Футзал клуби президенти "Астана-Қайрат" футзал клуби" яратиш йўлида АФК "Қайрат"ни ППСК "Астана" таркибига қўшишди ва мамлакатда футзални оммалаштириш учун уларга ППСК "Астана" ва ТОО "Қайрат 1995" таъсисчи бўлади. Регламентга ва УЕФА қоидаларига кўра, клубнинг уй аренаси Алмата шаҳри бўлиб қолади, чунки ҳудуд ўзгарса жамоа натижалари ва рейтинги йўққа чиқарилади.

Қайрат Оразбеков, "Қайрат" АФК президенти:
Биринчи навбатда ППСК "Астана"га мамлакатимизда профессионал спортга қўшаётган хиссаси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Агар миллий футзалимиз ва мамлакатимиз об-ҳавосини ҳисобга олсак, футзал Қозоғистондаги биринчи даражали спорт турига айланиши мумкин. ППСК "Астана" билан ҳамкорлигимиз, футзал -  профессионал спорт тури сифатида ривожланишига ёрдам беради. Юртимизда футзалнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар етарли - мамлакатимизда кўплаб мактаб, коллеж ва университитларнинг майдон ва заллари бор. Бу спорт турини ёшлар орасида оммалашиши учун бизда барча имкониятлар бор. Бизнинг ҳамкорлигимиз жуда фойдали лойиҳа. Асосий мақсадимиз - "Қайрат" ва ППСК "Астана" брендлари орқали халқаро спорт даражасига кўтарилиш, муваффақиятларимиз ва номимизни кенг оммада машҳур қилишдир.

"Қайрат" АФК

"Астана-Қайрат" (олдинлари "Қайрат") футзал клуби нафақат миллий, балки Европа футзалининг ҳам байроқдори ҳисобланади. Клубга 1995 йилда асос солинган. Клуб ҳозирги кунда УЕФА рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва сўнгги беш йилликда мунтазам равишда Европа энг кучли жамоалари ТОП-5 лигига кириб келган.

Тинимсиз меҳнат туфайли "Қайрат" футзалда қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларнинг эгаси ҳисобланади.

1999 -  ҚР Кубоги соҳиби
2000 -  ҚР Кубоги соҳиби
2003/04 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2004/05 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2005/06 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2006/07 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2007/08 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2008/09 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби. УЕФА Кубоги бронза медали эгаси
2009/10 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2010/11 - ҚР чемпиони. УЕФА Кубоги бронза медали эгаси
2011/12 - ҚР чемпиони
2012/13 - УЕФА Кубоги ғолиби, ҚР чемпиони, ҚР Кубоги соҳиби

2013/14 - Еременко Кубоги соҳиби, ҚР чемпиони, ҚР Кубоги соҳиби, ҚР Суперкубоги ғолиби

2014/15 - ҚР Кубоги соҳиби. ҚР Суперкубоги ғолиби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика