UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  18 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Футзал. МФК "Қайрат" "Астана-Қайрат"га айланди Янгиликлар

Футзал. МФК "Қайрат" "Астана-Қайрат"га айланди

2014 йил 29 декабр куни "Самрук-Казин" биносида "Қайрат" футзал клубининг "Астана" Президент профессионал спорт клубига кириши муносабати билан матбуот-анжумани ўтказилди.
"ППСК "Астана" бош директори Владимир Смирнов:
"Астана-Қайрат" футзал клубининг яратилишига "Астана" Президент профессионал спорт клуби" ( "Астана" ППСК) ва Алматанинг "Қайрат" футзал клуби ҳамкорлиги ва 2013 йил 19 ноябрда ўтказилган Меморандум сабаб бўлди. Футзал клуби президенти "Астана-Қайрат" футзал клуби" яратиш йўлида АФК "Қайрат"ни ППСК "Астана" таркибига қўшишди ва мамлакатда футзални оммалаштириш учун уларга ППСК "Астана" ва ТОО "Қайрат 1995" таъсисчи бўлади. Регламентга ва УЕФА қоидаларига кўра, клубнинг уй аренаси Алмата шаҳри бўлиб қолади, чунки ҳудуд ўзгарса жамоа натижалари ва рейтинги йўққа чиқарилади.

Қайрат Оразбеков, "Қайрат" АФК президенти:
Биринчи навбатда ППСК "Астана"га мамлакатимизда профессионал спортга қўшаётган хиссаси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Агар миллий футзалимиз ва мамлакатимиз об-ҳавосини ҳисобга олсак, футзал Қозоғистондаги биринчи даражали спорт турига айланиши мумкин. ППСК "Астана" билан ҳамкорлигимиз, футзал -  профессионал спорт тури сифатида ривожланишига ёрдам беради. Юртимизда футзалнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар етарли - мамлакатимизда кўплаб мактаб, коллеж ва университитларнинг майдон ва заллари бор. Бу спорт турини ёшлар орасида оммалашиши учун бизда барча имкониятлар бор. Бизнинг ҳамкорлигимиз жуда фойдали лойиҳа. Асосий мақсадимиз - "Қайрат" ва ППСК "Астана" брендлари орқали халқаро спорт даражасига кўтарилиш, муваффақиятларимиз ва номимизни кенг оммада машҳур қилишдир.

"Қайрат" АФК

"Астана-Қайрат" (олдинлари "Қайрат") футзал клуби нафақат миллий, балки Европа футзалининг ҳам байроқдори ҳисобланади. Клубга 1995 йилда асос солинган. Клуб ҳозирги кунда УЕФА рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва сўнгги беш йилликда мунтазам равишда Европа энг кучли жамоалари ТОП-5 лигига кириб келган.

Тинимсиз меҳнат туфайли "Қайрат" футзалда қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларнинг эгаси ҳисобланади.

1999 -  ҚР Кубоги соҳиби
2000 -  ҚР Кубоги соҳиби
2003/04 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2004/05 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2005/06 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2006/07 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2007/08 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2008/09 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби. УЕФА Кубоги бронза медали эгаси
2009/10 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2010/11 - ҚР чемпиони. УЕФА Кубоги бронза медали эгаси
2011/12 - ҚР чемпиони
2012/13 - УЕФА Кубоги ғолиби, ҚР чемпиони, ҚР Кубоги соҳиби

2013/14 - Еременко Кубоги соҳиби, ҚР чемпиони, ҚР Кубоги соҳиби, ҚР Суперкубоги ғолиби

2014/15 - ҚР Кубоги соҳиби. ҚР Суперкубоги ғолиби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика