UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим деди", - деди"  0 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  37 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  38 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  384 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7

Футзал. Коронавирус сабаб қолдирилган Осиё чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди Янгиликлар

Футзал. Коронавирус сабаб қолдирилган Осиё чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтиши лозим эди.

Афсуски, Хитойда тарқалган Коронавирус сабаб мусобақа номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида 3 февраль куни хабар берилганди.

Коронавирус сабаб футзал бўйича Осиё чемпионати номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида мусобақа қачон ўтиши маълум бўлгани ҳақида ёзди. Унга кўра, футзал бўйича Осиё чемпионати 5-16 август кунлари бўлиб ўтади. Бундан мақсад, шу йилнинг 12 сентябридан 4 октябрига қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмаларини аниқлаштириш.

Ўз навбатида футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам 2-13 декабрь саналарига кўчирилди.

"Ҳар иккала мусобақанинг бўлиб ўтадиган саналари расман ОФКнинг футзал ва пляж футболи қўмитаси, кейин Ижроқўм томонидан тасдиқланиши керак. Булар барчаси расмиятчилик", - дейилади Никимбаев каналида.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.


Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.


Осиё чемпионати қолдирилгани сабаб футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ йиғинни якунлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика