UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:16Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан, "Олимпик-MobiUz" "Локомотив" билан ўйнамоқда  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  1 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  1 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  2 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  8

Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "Олмалиқ" иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди Янгиликлар

Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "Олмалиқ" иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг 3-тур беллашувларига якун ясалади. Ўзбекистон чемпиони "Олмалиқ" 3-тур доирасида мусобақа фаворитларидан бири бўлган Таиланд чемпиони "Чонбури Блювейв" клубига қарши баҳс олиб борди. Афсуски, Александр Петров шогирдлари иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди. "Чонбури" эса гуруҳда биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
"D" гуруҳи

3-тур, 25.07.2016
"Phu Tho Stadium", 12:00

"Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ" 5:0
Голлар:
К.Вонгкаео 1, Т.Субҳавут 34, Ж.Ронначаи 36, К.Пеерапат 38, Ч.Апиват 40
Амалга оширилмаган дабл пенальти: Ж.Сорнвичиан 40

"Чонбури Блювейв" (биринчи бешлик): 12.Катавут Ҳанкампа, 4.Рудимар Фенансио, 7.Критсада Вонгкаео, 8.Жирават Сорнвичиан, 9.Субҳавут Туенкланг.
Захира: 1.Арут Сенбат, 2.Пеерапат Каеввилаи, 3.Суттирож Наттапон, 5.Ронначаи Жунгвонсук, 6.Наттавут Срирангпирот, 10.Наттавут Мадялан, 11.Апиват Чаемчароен, 13.Жетсада Чудеч, 14.Сорасак Пуунжунгрид.

"Олмалиқ" (биринчи бешлик): 12.Клим Тюгаев, 2.Дилшод Ирсалиев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 6.Жавлон Аноров, 7.Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 1.Равшан Элибоев, 3.Илҳом Ражабов, 9.Суннат Куралов, 10.Жамолиддин Шарипов, 11.Артур Юнусов, 13.Сирожиддин Маҳмудов, 14.Константин Свиридов.

Огоҳлантириш: Д.Ирсалиев 40




- Жамоалар аренага чиқиб келишди. Ўзаро қўл ташлашгандан кейин жамоавий суратга тушишди.

Учрашув бошланди! "Олмалиқ"қа омад тилаймиз!

1- Гол. Афсуски, таиландликлар сардори Критсада Вонгкаео биринчи дақиқадаёқ Клим Тюгаевни алдаб ўтиб ҳисобни очди.

Таиландликлар жуда ҳам осон гол уриб олишгандан кейин бироз ҳотиржам ҳаракат қилишмоқда.

5 - "Чонбури" ўйинчилари бир-бирларини жуда яхши тушуниб ўйнашмоқда. Апиват Чаемчароен деярли бўш дарвозага ўткир бурчакдан гол ура олмади.

6 - Жетсада Чудечнинг тўққизликка йўллаган зарбасини Тюгаев уриб юборди.

7- Абдумавлоновнинг аниқ зарбасини рақиб дарвозабони Катавут Ҳамкампа ушлаб олди.

8 - Зарбааа, Аноров битта рақибни алдаб Фарҳод Абдумавлоновни зарба нуқтасига олиб чиқди. Абдумавлонов эса ноаниқ зарба берди. Олмалиқликлар салгина ўзларига келиб олишди.

9 - Бурчакдан кейин Аноров зарбасини Фарҳод дарвозага тўғрилаб юборишга уринди, ноаниқ.

10 - Таиландликлар ҳужумларни жуда осон ва ҳотиржам тарзда уюштиришмоқда.

11 - Артур Юнусовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Ана шу зарбани бериш чоғида Артур Шариповнинг оёғини ҳам қўшиб тепиб юборди ва енгил жароҳат олди.

13 - Футзалчиларимизга қарши ҳужумларда тезлик етишмаяпти.

14 - Жирават тўпга шунчаки оёғини теккизиб қўйиб гол уриб кетиши мумкин эди. Яхшиям, унинг уриниши бироз омадсиз чиқди.

15 - Тезкор қарши ҳужум Юнусовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

Александр Петров тайм-аут олди.

15 - "Олмалиқ" ўйновчи дарвозабонни майдонга туширди. Ўйновчи кипер вазифасини Жавлон Аноров бажармоқда.

18 - Энди эса "Чонбури" устози Ракҳол Саинетгам тайм-Аут олди.

20 - Рақиб дарвозабони бўш қолган дарвозамизга тўп киритиши мумкин эди. Ирсалиев етиб боришга улгурди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Биринчи бўлим таиландликларнинг ғалабаси билан якунланди, танаффус.

23 - "Олмалиқ" жуда яхши нуқтадан жарима ишлади. Уни чиройли амалга оширишди, лекин рақиб кипери буни тушунди ва тўпни ташқарига чиқариб юборди.

25 - Пеерапатнинг зарбасини Клим уриб юборди.

27 - Ўйновчи дарвозабон билан яхши ҳужум уюштиришди, лекин якун ўхшамади.

29 - Эҳҳҳ, Абдумавлонов 2 рақибни алдаб Тожибоевга имконият яратиб беришга уринди, дарвозабон чаққонроқ ҳаракат қилди.

32 - Александр Петров 2-бўлимдаги тайм-аут олиш имконидан фойдаланди.

33 - Жамолиддин Шарипов бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

"Олмалиқ" бешта фол ишлаб олди.

34- "Чонбури"нинг бразилиялик легионери Рудимар ҳакамни пойлади.

34 - Гол, Субҳавут ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу вазиятда Дилшод Ирсалиев рақибни алдашга уриниб, уни олдириб қўйди.

36 - Гол, Субҳавутнинг пасидан кейин Ронначаи Жунгвонсук ҳисобни йириклаштириб қўйди.

38 - Гол, Сорасак ва Пеерапатдан ажойиб ҳужум ва гол.

39 - Зарбааа, Ирсалиев бирга-бир вазиятда дарвозабонни пойлади.

40 - Юнусовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

40 - Гол, Апиват жамоасининг бешинчи голини урди.

40 - Жираватнинг дабл пенальтидан берган зарбасини Равшан Элибоев қайтарди.



Рейтинг: -56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика