UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Реал" ТВдан сўнг Анчелотти Симеонега жавоб берди  12 16:50АПЛ. "Ньюкасл" - "Борнмут" ўйини учун таркиблар маълум бўлди  0 16:17Холанднинг "Сити" билан шартномаси - футбол тарихидаги энг йириги  2 15:32"Реал" ТВ Симеоненинг ҳакамлик ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди  21 14:35Флик "Реал" - "Сельта" баҳси ҳақида: "Ҳеч қачон ҳакамлар ҳақида фикр билдирмайман"  11 14:11Перес "Реал" президентлиги учун номзод сифатида тасдиқланди. Кун охиригача рақобатчилар пайдо бўлмаса сайлов ўтказилмайди  0 13:37Эрон Суперкубоги учун баҳсда Ўрунов жамоаси мағлуб бўлди  0 12:54"Барселона" футболчиси 5 ойдан сўнг сафга қайтди  2 12:34Абдуқодир Ҳусановнинг "Энергетик БГУ"даги устози: "Унинг "Сити"даги рақобатчиларига ҳавас қилмайман"  26 11:50"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди  12 11:22"Бавария" ва Дэвис 4 йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришишга яқин  3 11:00Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг  7 10:43Холанднинг янги шартномасида иккита клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор  9 10:07«Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи  2 09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  6

Футзал. ЖЧ-2016. Мундиални қабул қиладиган ареналар Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-2016. Мундиални қабул қиладиган ареналар

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда ўз тарихида илк марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам қатнашади.

Қуйида мундиал ўйинлари ўтказиладиган ареналар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Ҳисоб бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати учрашувлари учта шаҳарда ўтказилади. Булар: Кали, Медельин ва Букараманга.

КАЛИ



Шаҳар: Кали
Арена: "Coliseo el Pueblo"
Қурилган йили: 1971
Арена сиғими: 12000
Нечта ўйин ўтказилади: 20

Аҳоли сони бўйича Колумбиянинг учинчи шаҳри бўлган Кали (Богота ва Медельиндан сўнг)да жойлашган "Coliseo el Pueblo" ўз баҳрига 12000 мухлисни сиғдира олади. Ушбу арена аслида 18000 одамга мўлжалланган, аммо мундиал сабабли арена ўриндиқлари аввалги умумий ўриндиқлардан замонавий алоҳида-алоҳида ўриндиқларга ўзгартирилди. Шунинг учун, спорт саройининг сиғими 18 мингдан 12 мингга қисқарди.

Ушбу иншоот 1971 йилги Панамерика ўйинлари учун қурилган. Унда баскетбол, бокс ва яна бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Бундан ташқари, турли хил концертлар ҳам ташкиллаштирилади.

Калида Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини Колумбия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам дастлабки икки турдаги ўйинини шу ерда ўтказади, фақатгина Португалияга қарши учинчи тур Медельинда ўтиши белгиланган. Мусобақанинг учинчи ўрин учун ва финал беллашувлари ҳам айнан Калида бўлиб ўтади. Бир сўз билан айтганда, "Coliseo el Pueblo" мундиалнинг асосий аренаси бўлади.

"Coliseo el Pueblo" аренасининг аввалги кўриниши

"Coliseo el Pueblo" аренасида таъмирлаш жараёни



БУКАРАМАНГА



Шаҳар: Букараманга
Арена: "Coliseo Bicentenario"
Қурилган йили: 2011
Арена сиғими: 7000
Нечта ўйин ўтказилади: 15

Букараманга шаҳрида жойлашган "Coliseo Bicentenario" аренаси 7000 нафар мухлисга мўлжалланган. Иншоот 2011 йилда қурилган. Унда маҳаллий "Реал Букараманга" клуби уй учрашувларини ўтказади.

Букарамангада мундиалнинг жами 15та ўйини бўлиб ўтади. "Coliseo Bicentenario"даги илк баҳс Тошкент вақти билан 18 сентябрь куни 02:00да Мозамбик ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасида ташкиллаштирилса, сўнгги беллашув чорак финалнинг биринчи қарама-қаршилиги бўлади.

"Coliseo Bicentenario" аренасида таъмирлаш жараёни

"Coliseo Bicentenario"нинг умумий кўриниши



МЕДЕЛЬИН



Шаҳар: Медельин
Арена: "Medellin Sports Coliseum"
Қурилган йили: 1955
Арена сиғими: 6000
Нечта ўйин ўтказилади: 17

Медельин шаҳрида жойлашган "Medellin Sports Coliseum" ўз бағрига 6000 ишқибозни сиғдира олади. Арена 1955 йилда қурилган ва 2009 йилга қадар "Ivan de Beodut Coliseum" номи билан юритиб келинган. 2009 йилдан эса иншоотга "Medellin Sports Coliseum" номи берилган. Ушбу спорт саройида футзалдан ташқари, баскетбол, енгил атлетика каби спорт турлари бўйича мусобақалар ҳам ўтказилади.
Ушбу арена ўзининг ноодатий дизайни билан эътиборни тортади. Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши учинчи тур баҳсини айнан Медельиндаги аренада ўтказади.

Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган ареналар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этдик. 24 терма жамоа иштирок этадиган мусобақада жами 52 учрашув ташкиллаштирилади. Мундиалда Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига омад ва муваффақият тилаб қоламиз.

"Medellin Sports Coliseum"нинг ташқи кўриниши




Толибжон Қосимов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика