Футзал. ЖЧ-2016. Чорак финал жуфтликлари
23 сен 2016 08:02
Янгиликлар
Футзал. ЖЧ-2016. Чорак финал жуфтликлари
Ушбу босқичда мусобақа мезбони ҳисобланган Колумбия терма жамоаси Парагвайга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Россия эса Вьетнамга имкон қолдирмади -7:0. Амалдаги Европа чемпиони Испания эса Қозоғистонни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Мундиалнинг асосий сенсацияси ҳам нимчоракда қайд этилди. Амалдаги Жаҳон чемпиони Бразилия Осиё чемпиони Эронга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Форслар ўз тарихларида биринчи маротаба Бразилияни енгишди. Рикардиньо бошчилигидаги Португалия Коста-Рикани 4:0 ҳисобида таслим этган бўлса, Аргентина Украинани қўшимча бўлимларда мағлубиятга учратди. Таиланд ҳамда Озарбойжон терма жамоалри ўртасидаги учрашув ғолибини ҳам қўшимча бўлимлар аниқлаб берди. Унда озарларнинг қўли баланд келди - 13:8. Нимчоракнинг сўнгги баҳсида Миср терма жамоаси Италияни қўшимча бўлимларда енгди.
ЖЧ-2016
Чорак финал жуфтликлари
1. Парагвай - Эрон
2. Россия - Испания
3. Аргентина - Миср
4. Озарбойжон - Португалия
Эслатиб ўтамиз, чорак финал ўйинлари Тошкент вақти билан 25 ва 26 сентябрь кунлари ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар