UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  0 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2

Футзал. Эртага Баҳодир Аҳмедов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Футзал. Эртага Баҳодир Аҳмедов иштирокидаги матбуот анжумани

Эртага ЎФФ анжуманлар залида футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Бу ҳақда ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

Соат 14:30да бошланадиган матбуот анжуманида шунингдек, ЎФУ вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ва терма жамоа футболчилари иштирок этишади.

Айни дамда Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 апрель куни Вьетнамда старт оладиган Осиё Чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Шу муносабат билан 19 ва 20 апрель кунлари Тошкентда Эронга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Эрон терма жамоасига қарши иккала ўртоқлик ўйини ҳам Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Эронга қарши илк ўйин 19 апрель соат 13:00да бошланса, иккинчи учрашув 20 апрель соат 12:00да бошланади. Ушбу ўйинларга кириш бепул.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 23 апрель куни Хитойга учиб кетади ва Осиё Чемпионати стартигача ўша ерда йиғин ўтказади.

ЎФФ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика