Футзал. Бугун терма жамоамиз Тожикистонга қарши майдонга тушади

Khoja
15 апр 2025, 07:58
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Тайёргарлик давомида бугун Нодир Элибоев жамоаси Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида Тожикистон миллий терма жамоасига қарши иккинчи халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Учрашув соат 16:00 да старт олади.

Мазкур жамоаларнинг якшанба куни бўлиб ўтган дастлабки баҳсида Нодир Элибоев шогирдлари йирик — 8:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: @Futsal_Uzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Барча ›