

Бугун ҳам Ироқ терма жамоаси футзалчиларимизга рақиблик қилади. Терма жамоалар 13 сентябрь куни дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказишган ва унда вакилларимиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бугун жамоалар иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар.
Учрашув соат 18:00да "Юнусобод" спорт мажмуасида бошланади.
ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, футзалчиларимиз бугунги ўйинда оқ либосда ҳаракат қилишади.
15 сентябрь
Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Ироқ
"Юнусобод" ёпиқ спорт мажмуаси. 18.00



