Футзал. Бугун мавсум марказий баҳс билан старт олади
09 окт 2021 13:25
Янгиликлар
Футзал. Бугун мавсум марказий баҳс билан старт олади
Бугун Ўзбекистонда футзалнинг 2021/22 йилги мавсуми старт олади.
Дастлабки баҳсда пойтахтнинг икки жамоаси паркетга чиқади. Мавсум олдидан таркибини кучайтирган Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби "Локомотив" ҳамда ўтган йилги таркибнинг катта қисмини ушлаб қолган "Бунёдкор" жамоалари иштирокидаги баҳс орқали янги мавсумга старт берилади. Шунингдек, иккинчи баҳсда 1-тур ўйинларига мезбонлик қилаётган "Нефтчи" ҳамда мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири АГМК ўзаро баҳс олиб боради. Кунни "Насаф" ва "Huaxin-Жиззах" жамоалари иштирокидаги баҳс якунлаб беради.
Фарғона, "Само" спорт зали
15:00. "Локомотив" - "Бунёдкор"
17:30. АГМК - "Нефтчи"
20:00. "Насаф" - "Huaxin-Жиззах"

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар