UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Футзал. Аёллар ўртасидаги XXII Ўзбекистон чемпионати старт олди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Футзал. Аёллар ўртасидаги XXII Ўзбекистон чемпионати старт олди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун 25 январь куни Тошкент шаҳрида футзал бўйича аёллар ўртасидаги 12-Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди.

Биринчи босқичнинг биринчи тур ўйинларида аслида 12та клуб иштирок этиши керак эди. Аммо "Бухоро W" клуби чемпионат баҳсларига кела олмаслигини билдирди.

Демак чемпионатда қатнашадиган барча жамоалар билан ташининг: "Севинч" (Қарши), "Андижанка" (Андижон), "Хоразм Тўмарис" (Янгибозор, Хоразм), "Жиззах" (Жиззах), "Зомин" (Зомин), "Пахтакор W" (Тошкент), "Юз Работ" (Тошкент), "SIMT" (Тошкент), "ТАТУ" (Тошкент), "Локомотив W" (Тошкент), "Қирқ қиз" (Нукус).

Бу йил Тошкент Ахборт Технологиялари Университети ва Сингапур менежментни ривожлантириш институти илк бор чемпионатда иштирок этишга қарор қилишди. Бундан ташқари "Юз Работ" жамоаси ҳам дебютант ҳисобланади.

Биринчи кунги баҳсларда сенсация қайд этилди. ТАТУ жамоаси "Андижанка" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. "Севинч" эса яна бир дебютант "SIMT"ни аяб ўтиргани йўқ - 8:1.

Бугун "Локомотив" жамоаси қизлари дам олишди.

1-тур. 1-кун

"Севинч" - "SIMT" 8:1
"Андижанка" - "ТАТУ" 2:3
"Зомин" - "Пахтакор" 1:1
"Юзрабод" - "Жиззах" 0:12
"Қирқ Қиз" - "Хоразм Тўмарис" 1:4

1-тур. 2-кун
"Севинч" - "Андижанка" (09:00)
"Локомотив" - "Зомин" (10:00)
"Пахтакор" - "Юз Работ" (11:00)
"Жиззах" - "Қирқ Қиз" (12:00)
"SIMT" - "Хоразм Тўмарис" (13:00)

Биринчи кунги баҳслардан фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТО

"ТАТУ" жамоаси

Моника Штааб хоним ўзбекистонлик ҳамкасблари билан

"Пахтакор" жамоаси

"Зомин" жамоаси


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика