UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан биринчи ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди  4 16:46ФИФА КЖЧнинг янги кубогини тақдим этди  0 16:20Акрам Афиф: "Омад бизга кулиб боқди ва уч очкони қўлга кирита олдик"  14 15:50Ибрагимович: "Милан" менга фаолиятимдаги энг кўп нарсани берди"  0 15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  2 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  25 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  26 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  6 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  4 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  48 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  8 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  53 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  64

Футзал. Александр Алшевски: "Бундай мухлислар қаршисида мезбонлар билан ўйнаш жуда қийин" Янгиликлар

Футзал. Александр Алшевски: "Бундай мухлислар қаршисида мезбонлар билан ўйнаш жуда қийин"

Ўзбекистон терма жамоаси кеча "Tashkent Cup-2014" халқаро турнири доирасида биринчи ўйинни Беларусь термасига қарши ўтказди.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндан сўнг беларуслик Александр Алшевскидан фикр олдик.

"Ўйин жуда ҳам оғир ўтди, Ўзбекистон юқори савиядаги терма жамоа. Биз улар билан ўтган йили Озарбайжонда ҳам ўзаро беллашган эдик. Бугун терма жамоангиз тўғри йўлдан кетаётганлигини исботлади, йилдан-йилга жамоа ўйини кучайиб бормоқда, Ўзбекистонга қарши ўйнаш ўтган йилгига қараганда қийинроқ бўлди. Ўзбекистон футзални ривожлантириш борасида тўғри йўлдан кетаяпти деб ҳисоблайман, ўсиш даражаси юқори.

Биз кучли қаршиликни кутган эдик, мухлисларнинг жуда фаол тарзда қўллаб-қувватлаши остида мезбонларга қарши ўйнаш осон эмас. Бошқача қилиб айтганда, бундай муҳитда оёқлар ўзи югуради. Тўп ўтказиб юборганимиздан кейин катта куч билан олдинга ўтдик ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик.

Ушбу турнирда қатнашаётган терма жамоаларнинг барчаси юқори савиядаги жамоалардир. Озарбайжонни ҳатто топ даражада деса ҳам бўлади, таркибдаги маҳаллийлаштирилган бразилияликлар ҳисобига янада кучли бўлишган. Қозоғистон таркибида ҳам бразилиялик футзалчилар бор, улар ҳам жуда кучли. Демак, сизнинг жамоангизга ҳам, бизга ҳам кейинги иккита ўйинда жуда қийин бўлади", - дейди Александр Алшевски.


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика