UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  0 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  1 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  8 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  11 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш” Янгиликлар

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш”

25 - 30 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон номидан мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси қатнашади. Шу муносабат билан “темирйўлчилар” бош мураббийи Аҳад Юсуповни суҳбатга чорладик.

- Жамоа Осиё Чемпионатига қаерда ва қай тарзда тайёргарлик кўрди?
- Мусобақага Тошкентда тайёргарлик кўрдик, бизга йиғин ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб берган раҳбарларимизга рахмат айтаман. Пойтахтда ўтказилган йиғин давомида тўртта клуб билан ўртоқлик ўйини ўтказдик, улардан бири “Ардус” бўлди. Умумий олиб қараганда тайёргарлигимиздан кўнглим тўлди.

Бу “Локомотив” учун биринчи катта мусобақа бўлгани учун бизга фақатгина халқаро тажриба ҳалал бериши мумкин. Чунки, таркибимиздаги кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи халқаро мусобақа. Ўйин бўйича эса ҳаммаси жойида ва биз Осиё Чемпионатига тайёрмиз.

- Таркибга легионер футзалчилар таклиф этилдими?
- Албатта, Озарбайжоннинг “Араз” (Нахичевань) клуби сардори Виталий Борисовни таклиф этдик. Ҳозир у жамоа сафига келиб қўшилган, Ўзбекистонга келиб ўйнаш ўзи учун ҳам қизиқ бўлгани учун таклифимизга ижобий жавоб қайтарди.

- Мусобақада ким асосий дарвозабон бўлади?
- Айни пайтда “Максам-Чирчиқ”дан Клим Тюгаевни сафимизга қўшиб олдик, у “Локомотив”да ижара асосида тўп тепади. Лекин, унинг оёғида кичик жароҳат бор. Агар, 25 августда ўтказиладиган биринчи турдаги ўйинимизга қадар тўлиқ тайёр бўлса айнан Клим асосий дарвозабон бўлади. Акс ҳолда Олег Тукмаков дарвозани қўриқлайди. Ҳар икки дарвозабонимизнинг ҳам савияси деярли бир хил, лекин Климда халқаро тажриба кўпроқ, шунинг учун ҳам унга асосий дарвозабон сифатида қараяпмиз.

- Таркиб борасида муаммолар йўқми?
- Ўйлайманки, бизда таркиб борасида муаммолар йўқ. Ўтган мавсум мамлакат чемпиони бўлган таркибдагиларнинг деярли барчаси Хитойга боради. Фақатгина, ёш ўйинчиларимиздан бири ҳисобланган Ислом Комолжонов мусобақага бормайди. Лекин, келажакда унда яна имконият бўлади деб ўйлайман.

- Тайёргарликни хорижда олиб бориш мумкинмиди?
- Биринчидан, Европа жамоалари ҳозир жисмоний тайёргарликни олиб бормоқда, бундай ҳолатда ҳеч бир клуб ўртоқлик ўйини ўтказмайди. Назорат учрашуви ўтказиши мумкин бўлган Осиё жамоалари эса Ченгду шаҳрида бизга қарши ўйнашади. Хориж жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказганимизда ўзимизга яхши бўлган бўларди, лекин ҳозирги ҳолатда ҳам ҳаммаси жойида деб ҳисоблайман.

- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилдими?
- Қитъа биринчилиги бўлгани учун ҳам Ўзбекистон номидан қайси жамоа иштирок этишидан қатъи назар ижобий натижани кўзлаб боради. Жамоамиз дебютант бўлгани учун ҳам фаворитлар орасида эмас, лекин олдимизга мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика