Футзал. Аҳад Юсупов: "Бугун тажриба ўз сўзини айтди"
18 мар 2014 20:42
Янгиликлар
Футзал. Аҳад Юсупов: "Бугун тажриба ўз сўзини айтди"
Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати ярим финалининг жавоб учрашувида "Локомотив" жамоаси "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди.
"Темирйўлчилар" устози Аҳад Юсупов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги ўйин шогирдларим учун жуда ҳам қийин ўтди. Кечаги учрашувдаги йирик ғалабадан кейин футзалчиларимиз ҳотиржамликка берилишди ва майдон қилишлари зарур бўлган ишни бажаришмади. Бундан ташқари, биз бугун оддий вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Кетма-кет ҳужумлар уюштираётганимизда кутилмаганда тўп ўтказиб юборавердик.
Жамоамиз "Бунёдкор"га қараганда анча тажрибали бўлгани учун ҳам вазиятлардан фойдаланиш эвазига бугун ғалабани илиб кетдик.
- "Бунёдкор"дан бундай жиддий қаршиликни кутганмидингиз?
- Ярим финалда кучсиз жамоа бўлмайди, шундай экан "Бунёдкор" ўз имкониятларидан фойдаланиб ғалаба қозонмоқчи эди. Аммо, боя айтганимдек, бугун тажриба ўз сўзини айтди.

Фикрлар