UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  1 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  1 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  22 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Футзал. АГМК – "Нефтчи" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. АГМК – "Нефтчи" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари

Хабарингиз бор, бугун Фарғонадаги "Само" аренада футзал бўйича Олий лига баҳсларига старт берилди.

Куннинг иккинчи учрашувида АГМК ва "Нефтчи" клублари ўзаро тўқнаш келдилар ва учрашувда олмалиқликлар 7:0 ҳисобида ғалабага эришишди. 

Қуйида ўйин якунида ҳар икки жамоа мураббийлари томонидан билдирилган фикрлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" бош мураббийи): "Жамоамиз ушбу мавсумдан Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Таркибда асосан, маҳаллий футзалчилар жам бўлган. Улар ўйинлар давомида тажриба тўплаб боришади. Мақсадимиз – асосан, водий вилоятларидан бўлган маҳаллий ёш футзалчиларни ҳам Олий лигада ўйнаш олишларини кўрсатиш. Бугунги ўйинни ёмон бошламадик. АГМК номдор жамоа эканлиги йигитларни бир оз ҳаяжонга солди. Гувоҳи бўлдикки, ҳар қандай жамоа билан тенгма-тенг ўйнаса бўлади. Олдиндаги ўйинларга жиддий руҳда тайёргарлик кўрамиз".

Александр Петров (АГМК бош мураббийи): "Аввало, фарғоналикларни ажойиб залга эга бўлганликлари билан табриклайман. Бундай ареналарнинг кўпайиши футзал ривожига ҳисса қўшади. Ўзбекистон терма жамоасининг 6 наъфар азоси АГМКни тарк этди. Тактик ишланмаларни йўлга қўйиб, юқори мақсадлар сари интиламиз. Мезбон жамоа таркиби ёшлардан иборат, уларга келгусида омад тилайман. Раҳбарият эътибор қаратса, ишонаманки, жамоа албатта, ўз ўрнини топиб кетади ва кучаяди".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика