UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  3 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Футзал. 3-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Футзал. 3-тур рамзий терма жамоаси

Футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 3-тур беллашувлари 16-22 январь кунлари бўлиб ўтди.

Қуйида ана шу тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Олий лига. 3-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Рамил Алмамедов ("Нафис")

Самарқанднинг "Нафис" жамоаси дарвозабони Рамил Алмамедов турда ўз дарвозасидан жами 9та тўп олиб чиқди. У ўтган мавсумда ҳам яхши ўйини билан эътиборни тортган эди. Бу турда Рамил айниқса "Ардус"га қарши баҳсда ўзини жуда яхши кўрсата олди. У кечадан йиғинни бошлаган Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ҳам чақирилди.

Ўйинчилар:

Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ")

Иккинчи тур рамзийсида захирадан ўрин олган Фарҳод Абдумавлонов бу сафар ўз ўйини ва голлари билан асосий таркибга кириб олди. У турда жами саккизта гол урди, фақатгина "Дўстлик-AIN"га қарши учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади холос.

Баҳодир Аҳмедов ("Максам-Чирчиқ")

Ўзбек футзалининг энг ёрқин вакили Баҳодир Аҳмедов клуб миқёсида ҳамон тўп тепмоқдалар. Одатда ҳимояда ўйнайдиган Аҳмедов бу турда кўпинча ҳужумда пайдо бўлдилар. "Ардус"га қарши мураккаб учрашувда эса бир сония ҳам дам олмасдан тўлиқ ўйнади. Бунақаси футзалда жуда ва жуда кам учрайди. Баҳодир Аҳмедов чирчиқликлар ўйинини анча ўстиришга эришди.

Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN")

Қаршиликларнинг 77-рақамли ўйинчиси Феруз Фахриддинов қийин вазиятларда ўзининг индивидуал ҳаракатлари билан жамоаси жонига кўп бор оро кирган. Бу турда Феруз олтита гол урди, шулардан бири "Олмалиқ"қа қарши марказий ўйинда. Жамоа сардори Ойбек Полвоновнинг ўйинида бироз пасайиш бўлган пайтда айнан Фахриддинов етакчиликни қўлига олди.

Соҳиб Нарзуллаев ("Когон")

"Когон" жамоаси сардори Соҳиб Нарзуллаев дастлабки турда ярқ этиб кўзга ташланмади. Аммо, кейинги икки турда аввалги формасини тиклаб олди ва жамоасига катта ёрдам бермоқда. У учинчи турда рақиб дарвозабонларини жами етти бор ранжитди.


Олий лига. 3-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Рамил Алмамедов ("Нафис")
Ўйинчилар: Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ"), Баҳодир Аҳмедов ("Максам-Чирчиқ"), Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN"), Соҳиб Нарзуллаев ("Когон").
Захира: Улуғбек Рамазонов ("Когон"), Бахтиёр Баратов ("Дўстлик-AIN"), Константин Свиридов ("Олмалиқ"), Элдор Хошимов ("Ардус").


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика