UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  4 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  7 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  5 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  40 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  20 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  27 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  3 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  19 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  41 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3

Футболни қутқармоқчи бўлаётган Бундеслига ва германиялик жонкуяр мухлисларнинг ажабтовур челленжи — Коронавирус Германия футболига қанчалик таъсир қилгани ҳақида Янгиликлар

Футболни қутқармоқчи бўлаётган Бундеслига ва германиялик жонкуяр мухлисларнинг ажабтовур челленжи — Коронавирус Германия футболига қанчалик таъсир қилгани ҳақида

Европада футбол тўхтаганига 1 ойдан ошди. Коронавирус пандемияси таъсири жаҳон футболини тўхтатиб қўйган.

Барча карантинда, футболлар йўқ. Ҳозирча сайт, телевидение ва бошқа тармоқлар ностальгия билан овунтириб турибди. Биласиз, Европада коронавирус пандемияси нисбатан Германияда ортиқча талофатларсиз ўтмоқда. Яъни, немис тиббиёти бу борада анча илғор ишларни амалга оширмоқда. Италия, Испания ва Англияда эса ҳолат Германиядан кўра қийинроқ кечмоқда.

Яқинда матбуотда футбол ишқибозларини қувонтирган, карантинда зерикиб қолган мухлисларга хуш ёққан хабар тарқалди. Яъни, Германия Бундеслигаси тез орада қайта тикланиши ҳақида. Тўғри, Германия ҳуқумати 31 августга қадар мамлакатдаги барча оммавий тадбирларни бекор қилди. Лекин бу тақиқ Бундеслигани давом эттирилишига тўсиқ бўлмаслиги ва чемпионат ўйинлари мухлисларсиз ўтказилиши режалаштирилмоқда. Тахминий старт май ойи бошларига мўлжалланмоқда.

Келинг, ҳозир коронавирус пандемияси Германия футболига қанчалик таъсир қилгани ҳақида атрофлича тўхталамиз. Умид қиламанки, зерикиб қолмайсиз. Чунки бу ерда инқироз кўчасидаги Германия футболидан тортиб, унинг фантастик мухлисларининг жонкуярлиги ҳамда футболга бўлган ҳурмат ва меҳрини қанчалик юқори эканлигига гувоҳ бўласиз.


Коронавируснинг Германия клубларига келтираётган хавф ҳақида: Инқироз кўчасидаги 13 жамоа

Немис матбуотининг отахон ва ишончли нашри "Kicker"нинг хабарига кўра, Германиянинг 1,2 Бундеслигаси ва регионал лига жамоаларига инқироз хавф солмоқда. Агарда чемпионат давом эттирилмаса, иккинчи Бундеслиганинг 7 клуби ўз футболчилари ҳамда ходимларига иш ҳақи тўлаш имкониятидан маҳрум бўлади. Шунингдек, яна икки клуб июнда шундай ҳолатга тушиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. Биринчи Бундеслигадаги кўплаб клублар коронаинқироздан жуда катта талофат кўрмасликлари мумкин. Лекин баъзи истиснолар мавжуд. Масалан, юқори элитадаги 4 клуб инқироз хавфи олдида турибди. Мазкур клубларнинг асосий даромад манбаи ўйинлар чиптасидан тушадиган маблағ, атрибуткалар сотуви, ўйин куни мухлисларнинг стадионда амалга оширадиган харидлари: егулик ва ичимликлар ҳамда катта қисми телетрансляциялар орқали тушадиган фойда.

Масалан, "Шальке"да жуда катта молиявий муаммолар юзага келгани ҳақида "Sportschau" гапирмоқда. Мазкур ҳолатдан сўнг Германия клублари хўжайинлари клуб акциясидаги "50+1" қоидаси ҳақида кўплаб чиқишларни бошлаб юборишган. Бу қоидага кўра, клуб сармоядорлари жамоанинг 49% улушидан кўпига эгалик қила олишмайди. "Кёльн" спорт директори Хорст Хельдт мазкур инқирозли пайтда тизимдаги бу қоидани қайта кўриб чиқиш кераклигини таклиф этмоқда. Лекин шуни унутмаслик керакки, Германияда анъаналар доим устун туради. Шу боисдан ҳам мухлислар шейхлар ва олигархлар томонидан клублар сотиб олинишига қарши чиқишади. Баъзи немис клубларини сотиб олишга қизиқаётган олигархлар ва шейхлар эса Бундеслига клубларининг инқирозли даври уларга тўсиқ бўлиб келаётган тақиқни вақтинча йўқ бўлишини кутишмоқда. "Бавария" клуби ҳам агарда қоида ўзгартириладиган бўлса, клубда сармоядорлар улушини кўпайтиришга қарши эмас.



Виртуаль егуликлар ва ичимликлар ёхуд ажабтовур мухлислар

Баъзи немис клублари инқироздан қутилиб қолишнинг оригинал ва ғалати усулини, ҳозирга кунда мода бўлган ноодатий челленж ўйлаб топишди. Аниқроғи, германиялик футбол ишқибозлари карантин даврида ўз суюкли жамоаларига қўлдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда ва виртуаль егулик ҳамда ичимликларга реал пул тўлаган ҳолда чангиб қолган клуб ғазнасини бойитиш ташаббуси билан чиқишди. Масалан, "Унион" Берлин клуби мухлислари интернет орқали виртуаль ичимлик ва егуликларни 2,5 евродан сотиб олишлари мумкин. Клуб мухлислар ташаббусини илиқ кутиб олиб, расмий сайтида ушбу виртуаль савдони йўлга қўйди ва бу орқали пул ишлашга ўтди.

Бундай оригинал ғоялар давом этмоқда. Масалан, Германия 4-дивизони вакили "Локомотив Лейпциг" клуби ўз ишқибозларига кўринмас рақибга қарши ўйин чиптасини 1 евродан харид қилишни таклиф қилишди. Бу ташаббусни жамоа мухлислари хайрихоҳлик билан қабул қилиб, ҳозиргача 100000 чипта сотишга эришди. Яъни, клуб маркетологлари йўқ жойдан ғалати акция эълон қилиб, ғазнани 100 минг еврога бойитди ва бу кўрсаткич кундан-кун ўсмоқда. Ишонинг, 4-дивизион клуби учун бу сўмма ёмон эмас.

Шунингдек, "Рот-Вайсс Эссен" клуби ўз мухлисларига интернет орқали чипта сотиб олишни таклиф қилди. Улар кўринмас ёки йўқ рақибга қарши эмас, балки "ФК Корона" деган жамоа билан ўйин чиптасини ҳамда виртуаль егуликлар сотувини йўлга қўйди. Бу орқали эса клуб ҳозирга қадар 100 минг евродан кўпроқ даромад кўрди.

"Алемания Аахен" клуби эса мухлисларга "олтин чипта"ларни сотиб олишни таклиф қилмоқда. Бу чипта нархи 10 евро этиб белгиланган. Чиптанинг афзаллиги шундаки, қачонки мухлислар стадионга қайтишса, ўшанда клуб мазкур чипта соҳибларига бепул егулик ва ичимликларни ваъда қилмоқда. "Алемания Аахен" ҳозирча 3710 та чипта сотишга улгурган.

Берлиннинг "Динамо" клуби "ФК Корона"га қарши виртуаль ўйинни томоша қилиш учун пиво ичимлигини сотиб олишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, клуб чиптадан ташқари ультрас гуруҳларга пиротехника воситаларини сотиб олишни таклиф этмоқда. Мазкур VIP чипта нархи 50 евро. Қизиғи, мухлислар ҳозиргача 66000 чиптани сотиб олишган.



Мухлисларсиз, бўм-бўш стадионлар

Ҳозирда Бундеслигани давом эттиришнинг ягона йўли - мухлисларсиз ўйин. Германияда 31 августга қадар барча оммавий тадбирлар бекор қилинган. Лекин Бундеслига ўйинлари мухлисларсиз режимда давом эттирилиши мумкин. Мазкур масала бўйича Германия футбол лигаси янги ҳафтада Бундеслига клублари иштирокида видео-конференция ташкил қилади.  Видео-конференцияда чемпионат ўйинларининг мухлисларсиз ўтказиш тартиби ва ташкилий масалалар ипидан-игнасига қадар ўрганиб, муҳокама қилинади. Чемпионатни давом эттириш орқали Бундеслига клублари телетрансляциялардан тушадиан маблағдан ўзларининг молиявий ҳолатларини барқарор ушлаб туришлари мумкин. Агарда чемпионат якунига етказилмаса, унда Бундеслига телевизион ҳуқуқдан келадиган 750 миллион евродан маҳрум бўлади. Шунингдек, 56000 ишчи ўрни бўшаб қолиши айтилмоқда. Масалан, Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчи ва мураббийлар штабидаги персоналлардан ташқари яна 850 ходимни иш билан таъминлайди. Қўшимчасига, Бундеслига клублари ходимларидан ташқари ўйин кунлари турли хизматларни таклиф қиладиган фирмалар ҳам ходимларини бўшатишларига тўғри келиши айтилмоқда. 



Футбол қачон қайтади?

Тугалланмаган мавсумнинг яна бир муаммоси, бу футболчиларнинг шартномаси. Жорий мавсум шартномаси якунига етаётган футболчилар учун дедлайн 30 июнга қадар белгиланган. Германия футбол лигаси мазкур ҳолат бўйича ҳам бош қотирмоқда. Агарда чемпионат давом эттирилса ва ҳафтада иккитадан ўйинлар ташкиллаштирилса, унда июнь охирига қадар лигани тугатиш мумкин. Акс ҳолда ГФЛ клубларга футболчилар билан истисно тариқасида қисқа муддатли қўшимча шартномадар тузишга рухсат беради. Бундеслигада 9 тур, Германия кубоги ярим финали ва финал учрашуви ҳамда Бундеслига ўтиш ўйинлари ўтказилиши керак. Чемпионатнинг тахминий давом эттирилиши санаси май ойи бошларига мзлжалланган.

Хўш, ўринли савол туғилади. Агарда Бундеслига ўйинлари давом эттирилса ва мухлисларсиз ўтказилса, унда бу қандай кўриниш олади? Стадионда имкон қадар минимум одамлар бўлиши керак. Жами 240 нафарга қадар (футболчилар ва мураббийлар штаби билан биргаликда) рухсат берилади.

Жамоа футболчилари ва атрофдагилар ҳар 3 кунда коронавирусга тест топширишади ва доимий назоратда бўлишади. Бу тахминин 20000 тест дегани. Яна бир маълумот, ўйинлар барча стадионларда ўтказилмаслиги мумкин. Оддий мисол, айни пайтда Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" коронавирусга шубҳа қилинганларни қабул қиладиган марказга айлантирилган.


Германиянинг ғамхўр клублари

Германия футбол лигаси инқирозга юз тутаётган клубларни асраб қолиш учун ташкилот қошида фонд очган. Мазкур фондга исталган клуб ёки ташкилотлар пул ўтказишлари мумкин. "Бавария", "Боруссия" Дортмунд ва "Байер" Германия клубларини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион евродан пул ўтказишди.

Биласиз, Германияда ҳар қандай принципиаллик ва рақиб туйғуси майдонда ва футболга оид жиҳатларда акс этади. Қолган пайтларда эса бир-бирига душман даражасидаги жамоалар ҳам ўзаро ҳурмат тариқасида ёрдам қўлини чўзишга доим тайёр. Оддий мисол, 2003 йили "Бавария" Дортмунднинг "Боруссия" клубини молиявий ёрдам орқали инқироздан қутқарган.

Европада футболни қайта уйғотиши кутилаётган Германия футболи, хусусан Бундеслигада шунақа гаплар.

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика